Latest news

08:50Фатининг кейинги жамоаси деярли аниқ  0 08:23Хаби Алонсо “Реал“ футболчиларига ультиматум қўйди  3 07:47CAFA U20 Championship 2025. U-18 терма жамоамиз ҳеч бир учрашувда ғалаба қозонмай мусобақани якунлади  9 07:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Учта қизил кўрсатилган баҳсда “Бенфика“ кичик камбек амалга оширди  2 02:00КЧЖ. "Челси" ишончли ғалабага эришди  3 01:42Фердинанд Фернандешнинг "Ал Ҳилол"га рад жавоби ҳақида: "Бу унинг садоқатидан далолат беради"  0 00:56"Наполи" "Манчестер Сити" футболчисига қизиқмоқда, лекин...  0 00:30Фарҳод Нишонов: "Захирадан тушган футболчиларимиз ўйинни ўзгартириб юборди, фақат ёмон томонга"  2 23:55Григорий Колосовский: "Рақиб ғалаба учун ўйнади. Биз эса ғалабани истадик"  1 22:45"Реал"да Трентнинг ҳимоядаги ўйинини устида ишлашмоқда ва уни асосий бурчак тўпи ижрочиси қилишни режалаштиришяпти  9 22:14Дибала Рим дербисида Гендузи билан жанжал ҳақида: "Бу французнинг тили узун"  2 21:45Вирц жума куни янги клуби сафида тиббий кўрикдан ўтади  0 21:20Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мухлисларга маслаҳат ва танқидлар ҳақида (3-қисм)  26 21:00Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан дуранг ўйнади, "Локомотив" сўнгги дақиқаларда ғалабага эришди  0 20:17"Реал" келаси мавсум фойдаланадиган формасини кўрсатди  12

Вьетнам – Ўзбекистон ўртасидаги ОЧ финали катта экранда намойиш қилинади News

Вьетнам – Ўзбекистон ўртасидаги ОЧ финали катта экранда намойиш қилинади

27 январь куни Тошкент вақти билан соат 13:00да Хитойнинг Чанжоу шаҳрида U-23 Осиё чемпионати финали бўлиб ўтади.

Ўзбекистон терма жамоаси финалда Вьетнам билан ўйнайди. Ушбу баҳс "Спорт" телеканали орқали жонли эфирда кўрсатилади. ЎФА расмий сайтининг хабар беришича, финал ўйинини Ўзбекистондаги футбол мухлислари биргаликда томоша қилишлари ва терма жамоамизни қўллаб қувватлашларини таъминлаш учун Вьетнам – Ўзбекистон учрашуви катта экранда намойиш қилинади.

Тошкентдаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида 14Х5 метрли катта экран ўрнатилади. Мухлислар Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси томонидан бепул тақдим қилинадиган таклифномалар орқали 27 январь куни “Ўзбекистон” спорт мажмуасига ташриф буюриб, U-23 Осиё чемпионати финалидан ўрин олган Вьетнам – Ўзбекистон учрашувини томоша қилишлари мумкин. Учрашув танаффусида эстрадамиз юлдузлари иштирокида концерт дастури ҳам бўлиб ўтади - дейилади ассоциация берган хабарда.

Мухлислар ЎФА томонидан тақдим қилинадиган бепул таклифномаларни қўлга киритиш учун 26 январь куни соат 09:00дан 15:00га қадар қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилишлари мумкин:

+998 98 307 80 88

+998 90 985 42 88

*Таклифномаси йўқ мухлислар 27 январь куни “Ўзбекистон” спорт мажмуасига киритилмайди.

Rating: +67   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика