Latest news

10:07«Барселона» «Ливерпуль» футболчисига 70 миллион евро тўламоқчи  0 09:30Абдулвоҳид Ғуломов: «2025 йилги мавсумда муносиб иштирок этишга ҳар томонлама пухта тайёрланяпмиз»  2 08:48Мармушниннг «Манчестер Сити»даги ойлиги маълум  3 08:14Sofascore. Шомуродов ва унинг жамоадошлари «Женоа»га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:43Фарруҳ Зокиров: «Яратган вазиятларимизни голга айлантира олмадик»  0 02:40А Серия. "Рома" "Женоа"ни мағлуб қилди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  11 02:25Бундеслига. "Боруссия" кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  2 01:58Расман: Хвича - ПСЖ футболчиси!  4 01:30"Манчестер Юнайтед" тарихидаги энг яхши тўпурарлардан бири вафот этди  0 00:52"Манчестер Юнайтед" ва ПСЖнинг собиқ футболчиси "Бока Хуниорс"га ўтди  0 00:26Абдуқодир Ҳусанов тиббий кўрикдан ўтди  17 00:15Саудия Арабистони. "Ал Насср" яна очко йўқотди  3 23:59Аёллар ОК-2025 саралаши. Ўзбекистон Австралияга мағлуб бўлган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:00Янгиланаётган "Пахтакор" ёхуд Педру Морейра йиғаётган португал забон "банда"  8 22:47"Милан"га "Челси" футболчиси керак  0

Вьетнам бош мураббийи: "Бир жамоа бўлиб жанг қилдик" News

Вьетнам бош мураббийи: "Бир жамоа бўлиб жанг қилдик"

Осиё Кубоги нимчорак финали доирасидаги Иордания - Вьетнам (1:1, пенальтилар серияси 2:4) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Парк Ханг Сео қатнашди.

"Ўтган ўйиндан кейин футболчиларимни кескин танқид қилгандим. Бугун улар қўлларидан келадиган кучли футболни намойиш этишни сўрагандим. Ғалаба қозонганимиздан хурсандман.

Чорак финалда ким билан ўйнашни истардим? Япония ҳам, Саудия Арабистони ҳам кучли. Умуман бу босқичда кучсиз рақиб бўлмайди. Иккала жамоа ҳам ФИФА рейтингида жуда юқори ўринларда.

3-турдан сўнг тикланиш учун кам вақт бўлганди тўғри. Бугунги баҳс оғир ўтди. Бир жамоа бўлиб жанг қилдик. Шогирдларим бугун борини бериб ўйнашди.

Иордания ўйинини таҳлил қилганимизда узун паслар кўп беришини билгандик. Рақиб сафида икки ҳимоячи қарши ҳужумга кўп ўтарди. Шу боис бугун бўйи баланд бўлган футболчиларни майдонга тушурдик.

Бугунги баҳс учун тактикамизни ўзгартирмадик. Барча футболчилар ўз вазифасини 100 фоизга бажаришди.

Кўпчилик мени қўллаб-қувватламоқда. Бу ғалаба фақат меники эмас, бутун жамоаники. Гуруҳдаги икки мағлубиятдан сўнг Вьетнам матбуоти кескин танқид қилганди. Чорак финалга чиқдик энди танқид бўлмаса керак.

Плей-офф босқичи бўлгани учун албатта пенальтилар сериясига тайёрландик. Учрашувдан олдин жиддий ўйлаб кўриб, пенальти тепадиган футболчиларни ўзгартирдим. Менимча ёмон бўлмади.

Олдинги баҳсда омадсизман деган эдим? Йўқ бундай деб айтмагандим. Ироққа қарши баҳсдан кейин менинг сўзларимни нотўғри таржима қилишган кўринади.

Кўпроқ ҳимоявий ўйин намойиш этамиз, бу тўғри. Ҳимоявий ўйин бу биз кўрсата оладиган энг яхши футбол", - дейди Парк Ханг Сео.


Матбуот анжумани якунлангач бош мураббий дарҳол чиқиб кетмай, ҳар бир журналистга шахсан миннатдорчилик билдирди.

Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика