Latest news

18:05Кейн Дрогбани ортда қолдирди  0 17:45Суперлига. "Бухоро" – "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  4 17:17Футзал бўйича 2026 йилги Осиё Кубогининг барча иштирокчилари аниқ бўлди  0 17:09Суперлига. "Хоразм" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  5 16:42Беллингем: "Гол урмаганимга анча бўлганди"  1 16:13Никола Лазаревич: "Бу йил "Насаф" фаворит. Ўзбекистон Каннаваро билан ҳам яхши натижага эришиши мумкин"  0 15:46"Челси" Сатпаевни ижарага беришни режалаштирмоқда  1 15:19"Голсиз артиллерия": "Монако"дан антирекорд  0 14:57"Пахтакор" академияси энг яхши мактаблар юзталигига кирди  2 14:52Куртуа "Реал" сафидаги юбилей ўйинини ўтказди  0 14:25"Андижон" Баҳрайн жамоаси билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:00"Милан" ҳимоячиси билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 13:32"Ливерпуль" Салоҳни 12 ўйинга йўқотиши мумкин  5 13:03Суперлига. 26-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Шўртан"да йўқотишлар мавжуд  2 12:34Слот "Ливерпул"нинг 2 футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  0

Веско Стешевич: "Шу таркиб билан мавсум охиригача лигада жон сақлаш учун курашамиз" News

Веско Стешевич: "Шу таркиб билан мавсум охиригача лигада жон сақлаш учун курашамиз"

"Металлург" устози Веско Стешевич "Нефтчи"га қарши бўлиб ўтган баҳсдан (0:1) сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

Веско Стешевич: "Нефтчи"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, бундай жамоаларга мағлуб бўлиш уят эмас, аммо дурангга эришмоқчи эдик. "Нефтчи" гол урганидан сўнг баҳс тақдирини ўзгартира олмадик".

- Қайд этилган ҳисоб ўйинга мосми?

- Обьектив қарайдиган бўлсак, ҳа, ҳисоб ўйинга мос бўлди деб ўйлайман. Биринчи бўлимда Абдуманнонов гол уришга яқин келди, иккинчи таймда ҳам вазият бўлади деб ўйлагандик, бироз омадимиз келмади.

- Забихилло Ўринбоев кўпроқ орқароқдан ҳужумга қўшилди, Бектемир Абдуманнонов эса асосий ҳужумчидек кўринди. Бу сизни кўрсатмангизми?

- Ҳа. Ўринбоев чизиқлар орасида ўйнади ва тўпни қабул қилиш учун орқароққа қайтди. Абдуманнонов ва Неъматожонов юқорироқда ўйнашлари керак эди.

- Трансфер ойнаси ёпилишига яна 2 кун бор. Клуб яна янги футболчилар олиб келишни режа қиляптими?

- "Металлург" трансфер ишларини якунига етказди. Шу таркиб билан мавсум охиригача лигада жон сақлаш учун курашамиз.

- Жамоада икки эронлик пайдо бўлди. Уларни қачон майдонга туширмоқчисиз?

- Шундай, бироқ уларнинг бири бетоб бўлиб, бир ҳафта майдонга туша олмади, иккинчиси яқиндагина жамоага қўшилди. Келаси баҳсларда улар хизматидан фойдаланишга умид қиламиз.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика