Latest news

23:28Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" – "Бавария". Таркиблар аниқ!  0 23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  3 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  5 22:50Санчога Туркиядан харидор чиқди. Футболчига катта маош таклиф қилинмоқда  0 22:23Мбаппе касаллик туфайли 4-5 кг вазн йўқотди  2 21:50"Ньюкасл" Эланга учун 45 миллион фунт таклиф қилди, аммо  0 21:30Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"га мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. "Сўғдиёна" "Қизилқум"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  72 21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0 20:39Эшитдик-да! "Арал"га учралган мағлубиятдан сўнг "Локомотив" мураббийлар штаби жамоани тарк этди  11 20:08Про лига. "Арал" тур марказий ўйинида "Локомотив"дан устун келди  3 19:42"2+1" қайд этган ҳужумчи, тур голини урган ёш хавбек, жамоасини муқаррар голлардан қутқарган дарвозабон — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари  0 19:2538 ёшга тўлган Лионель Месси ҳақида 38 та қизиқарли маълумот  9 19:07Норчаев, Холматов, Абдухолиқов ва бошқалар ... Суперлига 13-тур рамзий терма жамоаси  1 19:04Абрамов мантиқан ҳеч нарса йўқотмади, Зейтуллаев учун керакли ғалаба эди — Абдулазиз Искандаров таҳлили  2 18:39"Футбол олами". "Динамо"да мавсумдаги илк мағлубият, "Навбаҳор" - ОКМК 3:0 — 13-тур ҳақида батафсил   0

Веско Стешевич: "Ўйин қийин бошланди. Ўнинчи дақиқалардан сўнг ўзимизга келдик" News

Веско Стешевич: "Ўйин қийин бошланди. Ўнинчи дақиқалардан сўнг ўзимизга келдик"

Coca Cola Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Металлург" - "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Веско Стешевич матбоут анжуманида қатнашди.


Ўйин ҳақида

- Ўйин қийин бошланди. Бироқ, ўнинчи дақиқалардан сўнг ўзимизга келдик. Вақт ўтган сари майдон марказини эгаллаб бордик ва бир қанча хавфли қарши ҳужумлар ташкил қилдик. Пенальтидан гол урдик. Биринчи бўлимда яна вазиятлар бўлди. Иккинчи бўлимни ҳам яхши бошладик. Иккита жуда чиройли гол киритдик. Бундан сўнг эса бизда қилиниши керак бўлган ўзгаришлар амалга оширилди. Албатта, биз ғалабани сақлаб қолишга ҳаракат қилдик. Бу биз учун жуда муҳим эди. Бироз вазиятни қўлдан чиқараётгандек кўриндик, аммо шу ҳолатда ҳам бизда ажойиб вазият бўлди. Убайдуллаев бугун гол ура олмаганидан афсусдаман. Унинг 90 дақиқа давомидаги меҳнати тақсинга сазовор. Ғалаба бизга жуда керак эди. Ўйлайманки, биз бунга лойиқ эдик. "Сўғдиёна"ни ҳам эътироф этмоқчиман. Уларда яхши жамоа шаклланган. Мураббий ҳам жуда яхши иш олиб бормоқда. Келажакда уларга омад тилайман. Биз ҳам умид қиламанки, олдимизга қўйган вазифани уддалаймиз. 

- Ҳозирча Суперлигада энг кўп гол ўтказган жамоа "Металлург" бўлиб турибди. Марказий ҳимоядаги 3 нафар легионернинг ўйинидан қанчалик мамнунсиз?

- Бугунги ўйиндан кейин бу мавзуни муҳокама қилиш бироз ғалати бўлади. Бугун биз ғалаба қозондик. Марказий ҳимоячиларимиз ҳам бугун ажойиб ўйин кўрсатишди, назаримда. Дастлабки, 10 дақиқани ҳисобга олмаганда, улар берилган вазифани аъло даражада уддалашди. Шу сабаб ҳам мен уларнинг ўйинини ҳозир муҳокама қилишни унчалик ҳам тўғри деб билмайман.

- Абдуманнов ва Неъматжонов каби ёш ҳужумчилар сўнгги ўйинларда майдонда кўринишмаяпти. Уларни яна қачон таркибда кўришимиз мумкин бўлади?

- Уларда жароҳат бор. Тикланиш жараёни давом этмоқда. Неъматжоновда Жаҳон чемпионати пайтида орттириб олинган жароҳат бор. Ўша жароҳат ҳозирда уни безовта қилмоқда. Бизда бир неча кун бор. 6 сентябрдан бошлаб яна тайёргарликни бошлаймиз. Кўрамиз, уларнинг ҳолати қандай бўлади.

- Ушбу ўйин Бекободдаги охирги ўйин эди. Жамоа уй ўйинларини энди Олмалиқ шаҳрида ўтказади. Бу мураббий сифатида сизга қандай қийинчиликлар туғдириши мумкин?

- Мураббийга фарқи йўқ. Менимча, бу бутун жамоага, футболчиларга бироз қийинчилик туғдириши мумкин. Сабаби, биз мухлисларни хурсанд қилишимиз керак. Улар ҳар доим жамоани қўллаб-қувватлашади. Табиийки, бошқа майдонда мухлисларимизнинг ўрни билинади. Аммо биз ишонамизки, жамоа тўғри йўлдан кетяпти. Уй ўйинларимизни қаерда ўтказмайлик, бугунгидек ўйин кўрсатсак, ҳаммаси яхши бўлади. Мухлислардан биз қаерда ўйнамайлик, қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламан.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика