Latest news

13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  8 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  10 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  31 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  11 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  23 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  13 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6

Веско Стешевич: "Иккинчи даврада бизга қарши ўйинларда рақибларга осон бўлмайди" News

Веско Стешевич: "Иккинчи даврада бизга қарши ўйинларда рақибларга осон бўлмайди"

Coca Cola Суперлигаси 15-тури доирасида "Навбаҳор"га қарши ўйиндан кейин "Металлург" бош мураббийи Веско Стешевич матбуот анжуманида иштирок этди.


- Рақиблар ўйинни яхши бошлашди. Бироқ гол ўтказиб юборгандан кейин барча ишни бошидан бошладик. Ўтказиб юборилган голдан кейин эътиборни бироз йўқотдик. Чунки ўртада қизил карточкали вазият бўлди. Унга ҳам режани ўзгартиришимиз керак эди. Бу жараён жуда узоқ кечди ва йигитларнинг концентрациясига жиддий таъсир ўтказди. Стандартдан гол ўтказиб юборганимиздан кейин, ўйинни ўз томонимизга оғдириб олдик. Биринчи бўлимда ёмон ўйнамадик. Аммо ҳисобни тенглаштира олмадик. Вазиятлар бўлди. Шахзод Ғофурбеков яхши имкониятни голга айлантира олмади. Бироқ шунда ҳам кучли рақиб фонида ёмон кўринганимиз йўқ. Иккинчи бўлимни яхшироқ бошладик ва рақибларга босим ўтказдик. Рақибларда чемпион таркиб бор, лекин ўйин бобида улардан қолишганимиз йўқ. Бу 90 дақиқа мобайнида муносиб курашган футболчиларим учун катта мақтов. Сўнгги дақиқада гол уриб, ҳисобни тенглаштирдик. Бу орқали бемалол футболчиларимни мақтасам бўлади. Ўйин бобида ҳам бир очкога муносиб эдик. Рақибларни ҳам табриклайман, уларнинг таркибида сифатли футболчилар жуда кўп. Улар ўз олдига қўйилган мақсад учун охиригача курашишади. 

- Шахзод Неъматжоновни биринчи бўлимда алмаштиришдан мақсад нима эди?

- Сабаби жароҳат. У жаҳон чемпионатида орттириб олган жароҳатини қайталаб олди. Жиддий эмасми? Билмасам. Ҳали ҳам якуний ҳулосани кутяпмиз. Агарда у ростдан ҳам эски жароҳатини қайталаб олган бўлса, бу жиддий бўлиши мумкин. 

- Йўқотилган бу очко "Навбаҳор" учун чемпионлик курашида катта таъсир ўтказиши мумкин. Ўз навбатида "Металлург" чемпионликка курашаётган "Пахтакор", "Насаф" ёки бошқалардан ҳам очко тортиб олиши мумкинми?

- "Пахтакор", "Насаф" ёки "Нефтчи"нинг юқори ўринлар учун курашаётгани яхши ҳолат. Тўғрисини айтсам, буни кузатмайман. Эътиборни ўз жамоамга қаратганман. Қайси ўйинларда очко ололишимизни кўряпман. "Навбаҳор"дан олинган очко эса олтинга тенг. Агарда имконият бўлса, балки, очко олармиз, бунга уриниб кўрамиз ҳам. Биз билан ўйинда ҳеч кимга осон бўлмайди. Биз бугун қандай ўзимизни кўрсатган бўлсак, шундай ўйнаймиз. 

- Жамоага келиб қўшилган икки нафар эронлик футболчининг ҳолати қандай? Уларнинг ўйинидан қониқдингизми?

- Бизда жамоа бор ва уларнинг бугунги ўйинидан барчамиз қониқдик. Биз барчамиз бир оиламиз ва бир-биримиздан мамнунмиз. Бугун янгиларга қийин бўлди. Улар биринчи марта жамоада ўйнашди. Бу ҳам осон эмас, узоқ вақт шуғулланишмаган. Уларда май ойида мавсум тугаган. Бу ерга уларнинг бири касал бўлиб келди, иккинчиси эса кечроқ келди.

- Бектемир Абдуманнонов ва Муҳаммадазиз Иброҳимовнинг қайдномада бўлмагани ҳақида нима дейсиз.

- Қайдномада бўлмаса ҳам улар жамоада. Барчасини назорат қиляпмиз ва ўйинга керакли футболчиларни қайдномага киритамиз. Йигитларга айтганман, қайдномага кирмаса ҳам, улар барчасини тушуниши керак. Чунки барчаси рақибнинг ўйин услубига боғлиқ.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика