Latest news

09:56Инсайд тасдиқланди: Сардор Раҳмонов — "Бунёдкор" футболчиси  0 09:41Гейнрихнинг ЦСКАдаги ягона голини урган учрашувни ёдга оламиз  0 09:00Sofascore. Азиз Ғаниев учрашувнинг энг яхшиси бўлди  1 08:35Бензема янги шартнома сабаб "Ал-Иттиҳод"да ўйнашни тўхтатди  2 08:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  82 07:45Бугун футбол. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Арманистон клуби билан ўйнайди  6 02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  0 02:29"Кристал Пэлас" "Астон Вилла" футболчисини ижарага олди  0 01:53Жеррард яна бир бор Слотни танқид қилди  2 01:24ПСЖ етакчиси сафдан чиқди  1 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  1 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  5 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0 23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  8 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  1

Веско Стешевич: "Бугун ҳеч нарса қила олмадик" News

Веско Стешевич: "Бугун ҳеч нарса қила олмадик"

"Андижон"дан учралган мағлубиятдан (0:5) сўнг "Металлург" устози Веско Стешевич матбуот анжуманида иштирок этди.

Веско Стешевич: "Бугунги ҳодиса кўп содир бўлмайди. Кўпинчи ўйин старти баҳс тақдирини аниқлаб беради. Учрашувнинг бошидаёқ гол ўтказдик, кейин ҳисобни тенглаштиришимиз мумкин эди. Аммо вазиятдан фойдалана олмадик. Иккинчи голни стандартдан ўтказиб юбордик. Учинчи гол "совға" бўлди. Бугун ҳеч нарса қила олмадик. Жамоамизнинг кўплаб вакиллари ўз даражасида ўйин кўрсата олмади. Қўпол қилиб айтганда - шармандалик. Бу мағлубиятдан керакли хулосалар қиламиз деб умид қиламан. 5 марта 0:1дан ютқазгандан кўра, бир марта 0:5га мағлуб бўлган яхши. Рақибни ғалаба билан табриклайман, улар бунга муносиб эди.

- Бугунги ўйинда "Металлург" ҳужумчилари умуман кўринмади...

- Айб фақат ҳужумчиларда дея олмайман. Ҳаммамиз хатога йўл қўйдик, мен, футболчилар. Буни муҳокама қилиб, жамоани бу вазиятдан олиб чиқишга ҳаракат қиламиз.

- Ўзбекистон чемпионати ҳақида нима дея оласиз?

- Тўғриси айтсам, ҳайронман. Чемпионат даражаси яхши. Жамоалар ажойиб ўйин кўрсатишмоқда. "Металлург" ҳақида тўхталадиган бўлсак, вазиятни таҳлил қилиб, натижаларни яхшилаш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз.



Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика