Latest news

14:14"Реал" "Тоттенхэм” ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 13:50Алонсо "Реал"дан "Ливерпуль” юлдузини сотиб олишни сўради. "Қаймоқранглилар" 100 млн евродан ортиқ маблағ тайёрлаб қўйди  1 13:23"Кристал Пэлас" ўз форвардини "Манчестер Юнайтед"га сотишдан бош тортмоқда  0 12:58"Ливерпуль” "Реал" юлдузини нишонга олди. "Қизиллар" биринчи таклифни беришди  1 12:33"Милан" Влаховични ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Ювентус" форварди "Барселона"га кетадиган бўлса, "россонерилар" Левандовскига ҳаракат қилиб кўради  0 12:04Бу йил Суперлига "ёнади", декабрда ҳам ўйинлар бўлади  5 12:00Бугунги ўйинлар: "Ман Сити" — "Челси", "Реал" — "Бетис" ва бошқалар  2 11:22"Барселона" Бастонининг трансфери бўйича қарор қабул қилди  5 10:43Пеп Гвардиоланинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:15Драган Черан: “Андижонлик мухлислар нафақат Ўзбекистонда, балки жаҳон даражасидаги бренд”  11 09:48Лионель Месси фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин  4 09:20"Каттақўрғон" яна бир тажрибали футболчи билан шартнома имзолади  5 08:53Грузиялик футболчи фаолиятини "Сурхон"да давом эттиришга яқин  4 08:26Пўлатхўжа Холдорхонов фаолиятини водийда давом эттиради  5 07:58Грузия терма жамоасининг собиқ футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  10

Веско Стешевич: "Бугун биз 2 очко йўқотдик" News

Веско Стешевич: "Бугун биз 2 очко йўқотдик"

Coca Cola Суперлигаси 22-тури доирасидаги "Металлург" – "Бухоро" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувдан кейин мезбонлар мураббийи Веско Стешевич таассуротлари билан ўртоқлашди. 

"Бугун қимматли очколарни бой берганимиздан хафамиз. Биз ўйинни яхши бошламаган бўлсак ҳам дастлабки дақиқалардаёқ голлик вазият яратдик. Аммо Ўринбоев қулай имкониятдан фойдалана олмади.

Шайқулов четлатилиб, бир киши кам бўлиб қолганимиздан кейин футболчиларимиз уйғонишди. Рақиб футболчиси ҳам қизил олиб, таркиблар тенглашганидан кейин эса ўйинни биз назорат қилдик. 

Пенальтидан гол уришимиз керак эди. Афсус, ундан ҳам гол уриш насиб қилмади. Убайдуллаевда яхши вазият бўлди, у рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борганди. Ўйлашимча, бугун биз 2 очко йўқотдик. 

Элитадаги ўрнини сақлаб қолиш учун курашаётган жамоаларга қарши ўйинлар доим қийин бўлади. Назаримда, рақиб тўпни бизга бериб қўйиб, биз биринчи рақам бўлиб ўйнашимиз талаб этилганда муаммоларга дуч келяпмиз. Албатта, бу вазиятни таҳлил қилиб, ўрганиб чиқамиз", - деди Веско Стешевич.        

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика