Верратти: "ПСЖ ЕЧЛда ғолиб чиқа олади"
12 sep 2016 21:15
News
Верратти: "ПСЖ ЕЧЛда ғолиб чиқа олади"
ПСЖ футболчиси Марко Верратти бу мавсумда жамоаси билан Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқа олишига ишонмоқда.
"Мен энди ривожланаётган клубда ўйнамаяпман. Бизнинг жамоа ўз олдига ўтган мавсумдан ҳам яхшироқ натижа кўрсатишни мақсад қилиб қўйган. Бу ерда эканлигимдан хурсандман.
Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқиш осон эмас. ПСЖ турнир ғолиби бўла оладими? Ҳа. Бунинг учун қаттиқ меҳнат қилишимиз лозим. Ўтган мавсумдан ҳам яхшироқ ўйнашимиз керак", - дейди италиялик футболчи.
Link :
Source : Mirror
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments