Вернер 12 ўйинлик голсиз сериясига барҳам берди
10 jan 2021 20:45
News
Вернер 12 ўйинлик голсиз сериясига барҳам берди
Англия Кубоги 1/32 босқичи доирасида “Челси” ўз майдонида қуйи дивисион вакили “Моркэм”ни қабул қилиб, 4:0 ҳисобида зафар қучди.
Учрашувни асосий таркибда бошлаган Тимо Вернер ўз ҳисобига гол ёздиришга эришди. Шу тариқа, германиялик форварднинг 827 дақиқа (12 ўйин) давом этган голсиз серияси якунланди. У сўнгги бор АПЛдан ўрин олган “Шеффилд Юнайтед”га қарши 2020 йил ноябрида бўлиб ўтган баҳсда (4:1) рақиб дарвозасини ишғол этганди.
Вернер жорий мавсум “аристократлар” либосида 25 ўйинини ўтказди ва 9-тўпини киритди.
Instagram'даги махсус @angliyafutboli саҳифамизга обуна бўлинг!
Link :
Source : Opta
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Comments