Latest news

16:13Никола Лазаревич: "Бу йил "Насаф" фаворит. Ўзбекистон Каннаваро билан ҳам яхши натижага эришиши мумкин"  0 15:46"Челси" Сатпаевни ижарага беришни режалаштирмоқда  0 15:19"Голсиз артиллерия": "Монако"дан антирекорд  0 14:57"Пахтакор" академияси энг яхши мактаблар юзталигига кирди  2 14:52Куртуа "Реал" сафидаги юбилей ўйинини ўтказди  0 14:25"Андижон" Баҳрайн жамоаси билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:00"Милан" ҳимоячиси билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 13:32"Ливерпуль" Салоҳни 12 ўйинга йўқотиши мумкин  4 13:03Суперлига. 26-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Шўртан"да йўқотишлар мавжуд  0 12:34Слот "Ливерпул"нинг 2 футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  0 12:06Ўзбек клубларининг бағрига шамол тегадиган бўлдими?   3 11:48Антони ЙТҲда ҳалок бўлди  5 11:22Ла Лига президенти Хавьер Тебас "Барселона"нинг АҚШдаги ўйини бекор қилингани ҳақида кескин баёнот берди  5 10:30ОФК адолатсиз ташкилотми ёхуд нега Япония ОФКни тарк этмоқчи?  6 09:41Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  3

Венгрия U-18 термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон бугун юқори сифатли ўйин кўрсатди" News

Венгрия U-18 термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон бугун юқори сифатли ўйин кўрсатди"

Рауф Инилеев бошчилигидаги Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бугун Венгрия U-18 терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Учрашув якунлангача Венгрия U-18 термаси бош мураббийи Левенте Бабонинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

- Ўйин ҳақида қисқача фикрингиз қандай?

- Ўйин тезлиги юқори бўлди. Ушбу ўйин биз учун яқинлашиб келаётган учрашувлардан олдин ажойиб тайёргарлик бўлди.

- Нега айнан Ўзбекистон U-18 терма жамоасини рақиб сифатида танладингиз?

- Мендаги маълумотларга қараганда, УЕФА ва ОФК ўртасида ҳамкорлик келишуви бор. Ушбу дастур бўйича биз бир-биримизни қўллаб-қувватлаяпмиз. Биз Ўзбекистон U-18 терма жамоасининг меҳмонхона ҳаражатларини қоплаб беряпмиз ва шу орқали бир-биримизга ёрдам беряпмиз.

- Ўзбекистон жамоаси таркибидан бирор бир футболчининг ўйини сизда яхши таассурот қолдирдими?

- Умумий қилиб айтганда менга жамоа ёқди. Ўзбекистон U-18 термаси бугун юқори сифатли ўйин кўрсатди. Еттинчи (Абдуазим Ортиқов) ва ўн биринчи (Мурод Комилов) рақамдаги футболчиларнинг ўйини менга алоҳида таассурот қолдиришди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика