Latest news

16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  1 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  0 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   11 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  3 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  7 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   2 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  4 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0 10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:20МЮни бошқариш учун асосий даъвогар маълум  12

Вазиятлардан фойдаланишдан бошқа ҳаммаси яхши. Ўзбекистон терма жамоасининг кечаги ўйинидан фикрлар News

Вазиятлардан фойдаланишдан бошқа ҳаммаси яхши. Ўзбекистон терма жамоасининг кечаги ўйинидан фикрлар

Championat.Asia мухбири Николай Егоричев - терма жамоа ўйини, пенальти ва Тимур Кападзе ҳақида.

Ўзбекистон - Қирғизистон ўйини кўплаб сабабларга кўра қизиқарли кечди. Ўйиндан олдинги асосий интригалардан бири Тимур Кападзе ва Сречко Катанецнинг мураббийлик қарашларидаги фарқ ҳақида ёзган эдим.

Бошланғич таркиб ва схема ўзгаришсиз қолди. Катанец давридагига нисбатан фақат бир ўзгариш (у ҳам мажбурий) юз берди - Ҳусниддин Алиқулов ўрнига ўнг қанот марказий ҳимоячиси позициясига Абдулла Абдуллаев қўйилди. "Пахтакор" футболчиси ҳимоя учлиги ўйинига табиий равишда мослашди ва Қирғизистон терма жамоаси ўйинчиси четлатилганидан сўнг вақти-вақти билан ярим ҳимоя марказига чиқиб кета бошлади. Масалан, бундай ҳаракатларни "Манчестер Сити"да ўнг қанот ҳимоячиси Рико Люис позицион ҳужумларда майдон марказида жойлашишида кўрамиз. Бунинг эвазига Ўзбекистон терма жамоаси тўпни ўйинга киритиш учун ўртада яна бир футболчига эга бўлди. Бу Тимур Кападзенинг жуда қизиқарли тактик топилмасидир. Абдуллаев мураббийнинг кўрсатмаларисиз юқорироқ кўтарилишга қарор қилмаган бўлса, албатта.



Шу билан бирга, бошланғич таркиб ва схемада ўзгаришлар бўлмаганига қарамай, Ўзбекистон терма жамоасининг ўйини Катанец давридагидан фарқ қилди. Жамоа тўпга кўпроқ эгалик қилди, рақиб дарвозасига кўпроқ босим ўтказди. Кимдир Қирғизистон терма жамоаси бир киши кам бўлиб ўйнади дейиши мумкин, аммо бу четлатилишдан олдин рўй бераётганди. Гарчи Дациевнинг қизил карточкаси Ўзбекистон терма жамоасининг босими натижаси бўлса-да. Пенальтигача Кападзе шогирдлари камида учта хавфли вазият яратди, параллель равишда Қирғизистон терма жамоасини ўз майдонидан деярли чиқармади. Катанец даврида миллий терма жамоамиз барибир камроқ "доминант" футбол ўйнарди. Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари томонидан самарали прессинг ва қарши прессингни ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз. Бу компонентда ҳам футболчиларимиз қўшишган.

Ижтимоий тармоқларда терма жамоамиз етарлича сифатли ўйнамади, деган фикрларни кўрдим. Мен бунга мутлақо қўшилмайман. Ўзбекистон терма жамоаси "тотал" футбол намойиш этди, бутун ўйин давомида устунлик қилди. Ўйин суръатининг нисбатан паст бўлиши икки жамоанинг ҳаракатлари натижасидир. Ўзбекистон терма жамоаси, эҳтимол, Эронга қарши ўйинни кўзда тутиб, бор кучи билан ўйнамаган бўлиши мумкин, қирғизистонликлар эса ўз имкониятлари сабаб бундан юқори тезликни таклиф қила олмадилар. Агар Қирғизистон терма жамоаси дарвозабони Ержан Токотаев бўлмаганида ҳисоб камида 3:0 ҳисобида жамоамиз фойдасига ҳал бўларди.



Тимур Кападзе Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи сифатида биринчи "имтиҳон"ни аъло даражада топширди. Аммо олдинда асосий "имтиҳон" - Эрон терма жамоасига қарши ўйин турибди. Назаримда, Қирғизистон билан ўйинда терма жамоамиз етарлича яхши ўйнади. Бундай ўйин учун "тўрт" қўйган бўлардим. "Бешлик" учун реализация етарли бўлмади. Ва бу муаммони қандайдир йўл билан ҳал қилиш керак, чунки эронликлар билан ўйинда бизда 10 та имконият бўлмайди. У ерда қаршилик даражаси бир поғона юқори бўлади ва агар биз ғалаба қозонишни истасак (ва мақсадни айнан шундай қўйиш керак - дуранг ўйнаш жуда хавфли), унда ярим вазиятлардан ҳам максимал даражада фойдаланишимиз керак бўлади.


Николай Егоричев

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика