Latest news

10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  0 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  0 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  0 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  2 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  11 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   9 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  1 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  2 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  8 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  8 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  11 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  17

Варан "Реал"ни нима учун тарк этганини тушунтирди News

Варан "Реал"ни нима учун тарк этганини тушунтирди

Франциялик "қироллик клуби"да жиддий босимга учраганини таъкидлади.

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Рафаэль Варан нега Мадриднинг "Реал" клубидан кетгани ҳақида гапирди.

“Чемпионлар лигасида ғалаба қозонганингиздан кейин мухлислар сизни табрикламайди. Улар шунчаки: "Жуда яхши, энди биз кейингиси учун курашамиз", дейишади. Турнирда бир эмас, тўрт марта ғалаба қозонганман, лекин мухлислар менга доим фақат бир нарсани айтишарди.

Баъзан ўйлайманки, сиз ўзингизда бор нарсадан завқланишингиз керак. Биз ҳар доим ҳам ғалабаларни бирга нишонламаганмиз, чунки масалан, сўнгги Чемпионлар лигасида ғалаба қозонганимиздан кейин жаҳон чемпионати бошланиб кетди. Баъзида мен тўхташ ва муваффақиятни нишонлаш учун махсус тугмани босишни хоҳлардим.

"Реал" — ўзгача клуб, гап унинг менталитетида. Клуб алоҳида ёндашувна талаб қилади. Шунинг учун мен муҳитни ўзгартиришни истадим. Бу менталитетни ёқтирмаганим, уни ёмон деб билганим учун эмас. Аксинча, бу жуда яхши менталитет, аммо мен бошқа нарсани хоҳладим", – деди франциялик.

Варан август ойида "Реал"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтган эди. Трансфер суммаси 40 миллион еврони ташкил қилди.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика