Варан МЮ билан шартнома имзолаш учун Англияга учишга тайёрланмоқда
05 aug 2021 16:52
News
Варан МЮ билан шартнома имзолаш учун Англияга учишга тайёрланмоқда
Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Рафаэль Варан "қизил иблислар" билан шартнома имзолаш учун Манчестерга йўл олишга тайёргарлик кўрмоқда.
Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда. Француз "Манчестер Юнайтед" билан 4 йиллик шартнома имзолайди.
Битимда шартномани яна бир йилга узайтириш имконияти борасидаги банд бўлади. Ҳимоячининг трансфери манчестерликларга 50 млн еврога тушади.
Рафаэль "Реал" таркибида 2011 йилдан бери ўйнайди. Варан "қироллик клуби" билан 3 бор Испания чемпиони ва 4 бор Чемпионлар Лигаси ғолибига айланган.
Link :
Source : twitter.com/FabrizioRomano
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments