Latest news

00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  3 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  1 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  9 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  35 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  12 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  266 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  6 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  39 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  28

Вақт машинаси. Нега “Ювентус” трансфер бозорида яхшигина ишлаши керак? News

Вақт машинаси. Нега “Ювентус” трансфер бозорида яхшигина ишлаши керак?

Ўтган мавсум Италия чемпионатида чемпионлик ҳақидаги саволларга муддатидан олдин жавоб берган “Ювентус” 2014/15 йилги мавсумда еврокубокларда яхши иштирок этмоқчи.
1996 йилдан бери Европа майдонларида бирор ютуғи билан мақтана олмайдиган “кекса синьора” трансфер бозоридаги ўз стратегиясини ўзгартириши керак.

Италия гранди ўтган мавсум “Галатасарой”га кичик ҳисобда мағлуб бўлиб Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида учинчи ўринни эгаллаган. Кейин эса Европа Лигасининг ҳал қилувчи босқичида имкониятни қўлдан бой берди. Қисқаси, у ерда ҳам “Ювентус”нинг пешанасига ғолиблик ёзилмаган экан. Бунинг аксини улар А Серияда намойиш этишди. Нега энди туринликлар ўз чемпионатидаги олтин медалларни, еврокубокникига алмаштира олмайди?



Жавоб оддий: “Юве” шунчаки футболдаги асосий ишни, яъни тўпни рақиб тўрига жойлай олмаяпти. Мамлакат чемпионатида ҳеч қандай муаммо йўқдек, аммо халқаро аренада турли жамоалар бир-биридан фарқли ўйин намойиш этганлиги сабаб, “кекса синьора” қийинчиликларга дуч келяпти. Мана нега кўпгина Италия клублари ўзидан кучсизроқ бўлган жамоаларга мағлуб бўлади. Шу билан бирга бу ҳолат, ҳужумдаги фойдасиз ўйинга ҳам боғлиқ, италиялик ҳужумчилар ўз мухлисларини кўп бора бошини чангаллаб қолишга мажбур қилишяпти.

“Қора-оқлар”нинг ҳимоя қўрғони яхши ишлайди, шу билан бирга майдон марказида ҳам ажойиб ижрочилари бор. Аммо “бомба” ҳужумчи бўлмаса, улар шундай давом этаверишади. Таркибдаги Льоренте ва Тевес жуфтлиги бу муаммони йўқ қила олмади. Ҳаммамизга маълумки, энг яхши клублар кубокни боши узра кўтариши учун энг яхши футболчиларга эга бўлиши керак.  



Барча грандлар ўз сафларини юқори даражадаги ҳужумкор футболчилар билан тўлдириб бўлишди,  бундай футболчиларнинг кўпчилиги айни “пишган” паллада. “Ювентус”да эса вазият бошқачароқ: клуб барчага ўзини нималарга қодирлигини исботлаб берган футболчиларга таклиф жўнатади. Бундай стратегия сизни Чемпионлар Лигаси финалига олиб келмаслиги аниқ. Ўз сафини даври ўтган футболчилар билан тўлдириш, худди эски “айфон” сотиб олишга ўхшайди: бу апарат яхшироқ, аммо сиз замонавийроқ маҳсулот учун ортиқча пул ишлатгингиз келмайди.

Пирло ва Каннаварочи? Улар “Ювентус” сафига анча ёши ўтгандан кейин қўшилган-ку? Ҳа, бу трасферлар ўз маҳсулини берди ва клуб бир нечта соврин ютиб олди. Пирло – бир бокал яхши винога ўхшайди вақт ўтган сари яхшиланиб бораверади. Бундай ижрочилар деярли йўқ. Бу инвестиция клубни ўз чемпионатида ютуқларга олиб келиши мумкин, аммо узоқ муддатли етакчиликда бу ярамайди.

Йиғим мавсуми ҳар қандай фермер учун жуда муҳим саналади, чунки улар ўз ҳосилини йўқотиши мумкин. “Кекса синьора”нинг ҳам Европада ўзини кўрсатиш вақти келди. Клубда ҳимоя ва ярим ҳимоянинг яхшигина асоси бор,  шу сабабли, дунё даражасидаги бир жуфт ҳужумчи уларга узоқ мавсум катта ҳосил келтириш учун етади.



Агар “Ювентус” яна бир бор халқаро аренада муваффақиятсизликка учраса, ёш иқтидор эгалари клубдан кетишга тушиб қолишлари мумкин. Артуро Видаль ва Поль Погба исмлари ҳозирда энг яқоридаги исмлар қаторидан жой олган. Бунга қўшимча равишда шуни айтиш мумкинки, кўпгина кучли ижрочилар фаолиятини тугатишга ёки океан ортига пул ишлашга кетиши яқин, шу сабабли – ҳозир ёки ҳеч қачон.

Италиянинг ҳозирги  УЕФА жадвалидаги коэффиценти олдингидан жуда паст, шу сабаб “Ювентус” мамлакат шарафи учун ҳам курашиши керак. “Юве”нинг  ПСЖ, “Реал”, “Бавария” ва “Барселона” каби жамоалар билан рақобатга киришишининг айни пайти. Ҳозирги трансферлар “Ювентус” келажаги учун катта аҳамиятга эга ва янги футболчилар, мухлислар томонидан узоқ йиллар эслаб юрилиши, эҳтимолдан ҳоли эмас.


Хориж матбуоти асосида Жасур Асланов таржимаси
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика