Latest news

17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  0 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  4 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  18 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  9 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8

Ван Марвейк Саудия Арабистонини қандай қилиб жаҳон чемпионатига қайтарди? News

Ван Марвейк Саудия Арабистонини қандай қилиб жаҳон чемпионатига қайтарди?

Саудия Арабистони терма жамоаси 1994-2006 йиллар оралиғида тўрт марта жаҳон чемпионатида иштирок этган.

Бу вақт мобайнида Осиёнинг топ гуруҳларида  “Яшил лочинлар” жамоаси эди ва оламшумул саҳнада аниқ намоён бўлган. Қўшимча қилиб айтадиган бўлсак, уларнинг ЖЧдаги иштироки 1996 йил Осиё Кубогида зафар қучишига, 2000 ва 2007 йил эса иккинчи ўринни эгаллашига имкон яратди.

Ғалабанинг давомий равишда сақланиб қолиши жамоа омадини тўсатдан ўзгартириб юборди. Бу ҳол мухлисларни ҳам чалкаш ҳолатга солиб қўйди. Жанубий Африка Республикасида бўлиб ўтган 2010 йилги мундиал саралаш баҳслари улар учун муваффақиятсиз бошланди. Улар Жанубий Корея ва КХДРдан кейин 3-ўринни эгаллашди. Баҳрайн билан бўлган учрашувдаги мағлубият кейинчалик плей-офф ўйинларидаги умидларини пучга чиқарди.

Сўнгги йилларда натижа янада пасайиб борди. Жамоа Осиё Кубоги-2011да гуруҳ босқичидаёқ муваффақиятсизликка учради ва Бразилия-2014 учун саралаш босқичларида ҳал қилувчи раундга йўлланмани қўлга кирита олмади. Дарҳақиқат, Саудия Арабистони “D” гуруҳида Австралия ва Уммондан кейин 3-ўринни эгаллади. Худди ярага туз сепгандек, Осиё Кубоги-2015да жамоа гуруҳда қолиб кетди.

Ушбу омадсизликлар тезкор ўзгаришга сабаб бўлди ва жамоада қисқа вақт ичида етти нафар мураббий ўзгарди. Бу Саудия футбол ассоциацияси келгуси иккита жаҳон чемпионатигача тўрт нафар малакали мураббий ишлаган бўлса-да, жамоа ўз мақсадига эриша олмади. Голландиялик Берт ван Марвейк 2015 йилнинг август ойида тизгинни ўз қўлига олди. Бу ерда ҳеч қандай илиқ танишув бўлгани йўқ. Ван Марвейк келгач, ЖЧ-2018 иккинчи саралаш босқичдаги иштирокка старт берилди.

Голландия фалсафаси
“Яшил лочинлар” ван Мервейк бошчилигида Фаластин устидан 3:2 ҳисобдаги биринчи ғалабани тарихга муҳрлашди. Ички чемпионат бошланганда ван Марвейк ва унинг ёрдамчилари футболчиларни тажриба орқали ўрганишди ва уларни баҳолаб боришди. Кейинроқ Шарқий Тимор билан ҳал қилувчи ўйин 7:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланди.   

Голландияда юзага келган тотал футбол дарсини олган Берт ван Марвейк янги жамоасида ҳам шу йўсинда давом этди. Натижада Малайзи ва БАА билан ўйинларда ғалаба қўлга киритилди. Улар иккита саралаш босқичида 8та ўйин ўтказиб, шундан олтитасида зафар қучишди. Улар “B” гуруҳида 28та гол уриб, фақат тўртта тўп ўтказиб юборишди.Шунингдек, икки дуранг қайд этган жамоа умумий ҳисобда 20 очко тўплади. 

Ван Марваейк қандай қилиб етти ойда жамоа тақдирини ўзгартирди?

У жамоасини 4-3-3 схемаси бўйича ривожлантирди.
У ўйин тизимининг мустаҳкам бўлиши учун бошланғич ва асосий тамойилларни жорий қилди.
У шахсий ўзгартиришлар яратди ва футболчиларга ўз режалари билан шуғулланиш имконини берди.

Россияга йўл
Саудия Арабистони учинчи ҳал қилувчи саралашидан сўнг мамлакат футбол ассоциацияси янги мураббий билан шартномани давом эттириши табиий эди. Улар бу муҳим ишда мутлоқ ҳақ бўлишди. Ҳал қилувчи босқичда у 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига терма жамоани олиб чиқадиган мураббий сифатида кўрилаётганди.

Ички чемпионат туфайли терма жамоа бор йўғи учта ўртоқлик ўйини ўтказа олди. Айнан шу ўйинларда Ван Марвейк терма жамоа учун номзодларнинг майдондаги ҳаракатларини кўриб чиқди. Кўп ўтмай, ЖЧ-2018 саралаши бошланди. Саудия 2016 йилнинг сентябрь ойида Таиланд (1:0), бир неча кун ўтиб Ироқ мағлуб этилди (2:1). Ҳа, қийин бўлди, жамоа кўрсатаётган ўйин ҳавас қиладиган даражада эмасди. Аммо олти очколик марра омадли забт этилди. Шу сабабли, жамоа аъзолари ва мухлисларда ишонч пайдо бўлди.

Ишонч борган сари ошиб борди. Айниқса Австралия билан муросасиз кечган баҳсдаги дуранг - 2:2, ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари устидан қозонилган ишончли ғалаба (3:0) саудияликларнинг ЖЧ йўлланмасига чиндан жиддий даъвогар эканлигини кўрсатиб берди.

Япониядан меҳмонда учралган мағлубиятга (1:2) қарамай, ундан кейин Таиланд (3:0) ва Ироқ (1:0) билан учрашувлардаги ғалабалар жамоа юқори ўринларда қолишини таъминлади.

Австралия билан ўтган яна бир драматик учрашувдаги аламли мағлубият (2:3) ва БААга қарши ўйиндаги натижа (2:1, БАА фойдасига) Саудиянинг ЖЧ ҳақидаги орзуларини хавф остида қолдирди. Олдинда жамоани Япония билан ҳал қилувчи беллашув кутарди. Асаблар таранг. Ўз кучига бўлган ишонч Саудия Арабистони термасига "самурайлар"га қарши баҳсда ҳам панд бермади. Улар минимал (1:0), аммо тарихий ғалабага эришишди ва узоқ танаффусдан сўнг яна катта саҳнага - жаҳон чемпионатига қайтишди.

Учинчи босқичдаги муваффақият калити
Аввало ҳужумдаги омадли ҳаракатлар: жамоа 17та гол уриб, бу борада Япония билан бирга энг яхши кўрсаткич соҳибига айланди.
Уйда деворлар ҳам ёрдам бериши: Саудия Арабистони ўз майдонида ўтган ўйинларнинг тўрттасида ғалабага эришди ва битта учрашув дуранг натижа билан якунланди.

Иккинчи бўлимда ўйинни кучайтира олиш: биринчи бўлимда рақибни ўрганиб, унга баҳо берган саудияликлар 17та голнинг 12тасини айнан иккинчи таймда рақиблар дарвозасига киритишди.


Нозима Зарипова тайёрлади. 

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика