Latest news

07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  0 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  4 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  6 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  3 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  8 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  15 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  29

Ван Гал - МЮдан кетиши ҳақида: "Вудвордни умуман тушунмаганман" News

Ван Гал - МЮдан кетиши ҳақида: "Вудвордни умуман тушунмаганман"

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ бош мураббийи Луи ван Гал манкунианликлар вице-президенти Эд Вудворд билан фаолияти ҳақида гапирди.

"МЮда қолишим жуда қийин иш эди, чунки ўтган 6 ой давомида бўйнимда жуда катта масъулиятлар қолиб кетганди.

Вудворднинг хўрсинишларига ҳеч тушунмасдим. Ўшанда "Юнайтед"да шартномамга кўра учинчи мавсумда ишлашга ишончим комил бўлиб турганди.

Вудворд мени истеъфога чиқарганида эса ҳаётимдаги энг катта сюрпризни қабул қилиб олганман. Фаолиятимдаги бошқа клубларда ҳам ички қарама-қаршиликка дуч келганман, лекин "Манчестер Юнайтед"даги каби ҳолатга умуман дуч келмаганман.

"Барселона" президентига ишонганим учун у ердан кетганман. Ўшанда 5 миллион фунтдан воз кечганман. МЮдаги принциплар эса мен учун муҳимроқ эди, чунки у ерда кўп нарсаларга эришдим.

МЮда нимага эришганимни биласизми? Фаолиятимдаги энг катта совринга эга чиқдим. Нидерландия билан ЖЧ-2014данда каттароқ соврин бу мен учун. МЮдаги фаолиятим мен учун барчасидан муҳим бўлганини бир неча факторлар билан келтириб ўтишим мумкин.

Биз 10 киши бўлиб қолиб, "Уэмбли"даги финалда ғалабага эришдик. Англия Кубоги - Кубоклар миқёсидаги энг яхши турнир. Шу боисдан ушбу совринни қўлга киритиш - мен учун фахр туйғусини улашди.

Бўйнимдаги айрим вазифалар бажарилмади. Бироқ футболчиларга ишонишди давом этдим ва улар билан эришган ютуқларим билан фахрланаман", - деди ван Гал.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика