Latest news

15:12ВАР ва АВАР ҳакамлари учун ФИФА семинари бўлиб ўтади  0 14:57"Манчестер Сити"га янги сардор тайинланди  0 14:21Ўзбекистон Кубогидан ўрин олган “Бухоро” — ОКМК учрашувини бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди  0 14:15Пролига 10-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 13:38АПЛ 2025/26 мавсум тақвими эълон қилинди: МЮ 1-турда "Арсенал"ни қабул қилади  2 12:54"Манчестер Юнайтед" ўз футболчиси учун "Наполи"дан 25 млн. евро сўрамоқда  1 12:24Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2-тур ўйинида ишлайди  3 12:12Ўзбек футболи фахрийси Валерий Лёткин вафот этди  1 11:53Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧда кимлар ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди  7 11:34Абдурауф Бўриев Шотландия клубига ўтиши мумкин эди, бироқ...  8 11:20Марказий Осиё. Қозоғистонда энг қиммат футболчи ўзгарди, Тожикистонда "Истиқлол" 4-ўринга тушди, "Аркадағ" эса кубок ярим финалига чиқди  1 11:05“Ал Насср“ футболчиси АПЛ грандига ўтиши мумкин  0 10:37Жаҳоннинг энг яхши ҳужумчилар рейтинги тузилди (топ-10)  3 10:10“Барселона“ йирик трансферни амалга оширишга яқин  6 09:43“Ювентус“ “Адидас“ билан янги шартнома имзолади. Келишув суммаси маълум  0

Ван Дейк: "Клопп менга сифатли нарса қиммат туришини айтган" News

Ван Дейк: "Клопп менга сифатли нарса қиммат туришини айтган"

"Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил ван Дейк жамоа бош мураббийи Юрген Клопп сифатлари ҳақида гапириб берди.

"Клопп билан "Ливерпуль" мен учун сарфлаган катта маблағ ҳақида суҳбатлашганим ёдимда. У қуйидаги гапни айтган: "Сифатли нарса қиммат туради".

Бу клубга ўтишимнинг асосий сабабларидан бири - Клопп.

Мураббий билан илк учрашувимни ҳали ҳам эслайман. Клопп суҳбат давомида менга ишонч бағишлаган. Ушбу мутахассисдан ўзгача нарса бор. Бу фақат энергия эмас.

Клопп билан ўзингизни жуда яхши ҳис қиласиз. У бизни тонгда кўриб хурсанд бўлади, бу эса футболчиларга ижобий таъсир қилади. Ўйиндан кейин мураббий футболчиларни қандай қучоқлашини кўринг.

Хато қилсангиз у жуда қатиққўл бўла олади. Мураббий буни ҳаммани олдида амалга оширади, аммо буни тўғри қабул қиламиз.

Клопп биз ҳақимизда қайғуради, айнан шу сабабли у биздан кўпроқ нарса талаб қилиши мумкин.

Мураббийимиз ҳақида барча ҳикоялар ҳақиқат. Машғулотларда ҳеч қачон бунчалик тер тўкиб ишламаганман" - дейди ван Дейк.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика