Latest news

08:54"Ньюкасл" Исак бўйича расмий баёнот берди  1 08:25Муҳаммад Салоҳ тарихий натижа қайд этди  0 07:56ЦСКА тасдиқлади  5 07:27Суперлига. Бугун 20-турга старт берилади  2 02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  0 02:02Ла Лига. Мбаппенинг пенальтидан киритган голи "Реал Мадрид"га илк турдаги ғалабани тақдим этди  47 02:00Муҳаммад Салоҳ Англия профессионал футболчилар уюшмаси талқинига кўра АПЛнинг энг яхши футболчиси деб топилди  4 01:54Англия профессионал футболчилар уюшмаси АПЛ рамзий терма жамоасини эълон қилди  1 01:10Фарҳод Нишонов: "Вазиятлардан фойдаланганимизда ўйин сценарийси бошқача кечиши мумкин эди"   1 00:56Неъматилло Қуттибоев: "Бугунги ғалаба – қаҳрамонлик. Йигитлар ва мухлисларга раҳмат"  1 00:50Гвардиола "Сити" билан шартномасини узайтирадими? Мураббийнинг ўзи жавоб берди  1 00:25"Арсенал" Троссарднинг маошини сезиларли даражада оширмоқчи  0 23:30Эрон. "Истиқлол" илк турда "Трактор"ни мағлубиятга учратди  1 23:23Гарначо "Бавария"га йўқ деди. Футболчи "Челси"га ўтмоқчи  2 22:25"Наполи" "Жирона"дан 20 млнлик трансферни амалга оширди  0

Ван Дейк: “Футболсиз яшаш оғир” News

Ван Дейк: “Футболсиз яшаш оғир”

“Ливерпуль” ҳимоячиси Виржил ван Дейк коронавирус пандемияси туфайли АПЛдаги икки ойлик танаффусдан кейин футболни соғинганлиги ҳақида гапирди.

“Ҳозир футболсиз яшай олмаслигимни 100 фоиз тушуниб етдим. Ўз иқтидорингни намойиш эта олмаслигинг, машғулотларда тер тўкиб меҳнат қила олмаслик қийин ҳолат. Мен ўйинларни, мухлисларни, ғалабаларни, машғулотларни жудаям соғиндим. Ахир биз салкам икки ойдан буён ушбу ҳолатларни ҳис қилмаяпмиз. Айни пайтда умуман кузатилмаган ҳиссиётни бошимдан ўтказаяпман. Бу мени ўз ишимни янада қадрлашим кераклигига ўргатаяпти. Вақти келиб фаолиятимни якунлашим мумкинлиги ҳақида тасаввур қилди. Албатта мен ҳали бу ҳақда ўйлаганим йўқ. Аммо қачондир шу ишга қўл уришимни эслаб ўзимни ғалати ҳис қилаяпман.

Фаолиятини якунлаш футболчи учун ниҳоятда оғир эканлигини тушуниб турибман. Кейин нима билан машғул бўлишим ҳақида саволлар келиб чиқади. Йиллар  давомида тинимсиз меҳнат қилиб, ўзинг ва оиланг учун барча шароитларни яратасан. Аммо вақти келиб шундай ҳолат бўладики, нима қилишни, нималар билан машғул бўлишни билмай қоласан”, дея ван Дейкнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Liverpool Echo.

Ван Дейк 2018 йилнинг январидан буён “Ливерпуль” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Илгарироқ футболчи “Саутгемптон”, “Селтик” ва “Гронинген” клублари шарафини ҳимоя қилган.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика