Ван дер Варт: “Ўшанда Россияга омад кулиб боққанди, Аршавин эса Мессига айланиб қолганди...”
		
		25 feb 2020 00:22
        News	
	 
				 
				Ван дер Варт: “Ўшанда Россияга омад кулиб боққанди, Аршавин эса Мессига айланиб қолганди...”
“Ўша беллашув натижаси ҳафсаламизни пир қилганди. Гуруҳ босқичида биз энг яхши ўйинларимизни кўрсатгандик. Италия ва Францияни ер тишлатиб, Руминияни ҳам очкосиз қолдиргандик. Бизнинг ягона ёмон ўйинмиз Россияга қарши кечганди. Руслар ҳам у даражада яхши ўйин кўрсатмаганди. Баъзида кейинги босқичга чиқишинг учун бироз омад ҳам керак бўлади.
Ўша оқшом ёдимда: ҳаво ҳароати 40 даража атрофида эди. Ўйин охирида вазиятни тенглаштиргандик ва қўшимча вақтлар ўйналди. Россия термаси чақмоқ сингари эди: улар бу баҳсга яхшироқ тайёргарлик кўришганди ва ғалабага эришишганди. Уларнинг таркибида Аршавин тўп тепарди ва у энг асосий фигура эди. У худди Месси каби жудаям тезкор эди. Қолаверса, қўшимча дақиқаларда ҳам у худди янги майдонга тушгандек ҳаракат қилаётганди. Унинг қўшимча вақтлардаги голли узатмаси ҳамон ёдимда...
Биз ўша вақтда дунёнинг энг яхши жамоаларидан бири эдик. Русларга шунчаки омад кулиб боққанди.
ЖЧ-2010 мусобақасида эса худди шундай вазиятда, Бразилияга қарши баҳсда омад бизга кулиб боққанди. Бразилияликлар биздан яхшироқ формада эди. Яхшиямки 50-дақиқага атиги бир тўп фарқи билан ортда бораётгандик. Кейин Снайдер боши билан гол урди. Бош билан! Унинг бўйи менинг яримимча келади (кулиб). Бунгача у умуман боши билан гол урмаган бўлса керак. Баъзида мана шундай майда деталлар ўйин тақдирини ҳал қилади ва сен кейинги босқичга йўл оласан”, деди Ван дер Варт.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments