Latest news

22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  9 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  5 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   0 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  160 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:09"Гёзтепе" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  9 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  17 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  38 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  66 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  7 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  1

Ван Дамм иштирокидаги тадбирга иккита чипта ютиб олган мухлис номи маълум бўлди News

Ван Дамм иштирокидаги тадбирга иккита чипта ютиб олган мухлис номи маълум бўлди

Tags :  Танлов
9 сентябрь куни Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида жанг оқшоми ташкил қилинади.


Ушбу катта тадбирнинг фаҳрий меҳмонлари сифатида Жан Клод ван Дамм, Федор Емельяненко ва Жефф Монсон каби дунё юлдузлари таклиф этилган.

Тадбирнинг ахборот ҳамкори ҳисобланган сайтимиз ўз мухлислари учун чипталар совға қилишни мақсад қилган. Чипта эгасини танлов асосида аниқлаб оламиз.

Танловда 10 та савол тақдим этилади. Саволга биринчи бўлиб тўғри жавоб берган мухлисимизга 1 очко қўшилади. 10 та савол якунларига кўра энг кўп очко тўплаган мухлис тадбирга иккита чипта соҳибига айланади. Барчага омад тилаб қоламиз.

Саволлар хар 5 дақиқада эълон қилинади. Бугунги танловимиз саволлари барча спорт турлари мавзусида бўлади.

1-савол: 9 сентябрь куни юртимизга ташриф буюриши кутилаётган Жан Клод ван Дамм 16 ёшида бир спорт тури бўйича Бельгия терма жамоаси сафида Европа чемпионлигини қўлга киритган экан. Қайси спорт тури бўйича?

Жавоб: Каратэ (тўғри жавобни Whosanoff топди)


2-савол: Осиё - сариқ, Америка - қизил, Европа - ҳаворанг. Сиз Австралия ва Африкани топинг.

Жавоб: Яшил ва қора. (Австралия яшил, Африка қора. Олимпия ҳалқачалари ҳақида гап кетаётганини тушундингиз) (Bek_Uzbekistan)


3-савол: Ушбу спортдаги терминлар япон тилида бўлиб, қоидалар мактаб ўқитувчиси Зигаро Кано томонидан ўйлаб чиқилган. У қайси спорт тури?

Жавоб: Дзюдо (fcbchelsea)


4-савол: У спортчи 2003 йилда хеч қайси "Улкан тож" турнирини қўлга киритмай туриб, WTA рейтингида дунёнинг биринчи рақамли ракеткасига айланиб олган. Тарихда илк маротаба қайси теннисчи бундай кўрсаткични қайд этган?

Жавоб: Ким Клейсерс (Dybala)


5-савол: Ушбу қишги спорт тури Австриядаги мактаб дастурларига киритилган экан. Қайси спорт тури ҳақида гап кетаётганлигини топинг.

Жавоб: Тоғ чанғиси (Whosanoff)


6-савол: Канадалик бир спортчи БУ ИШНИ ҚИЛИШ бўйича мутлоқ рекордчи ҳисобланади. Бизнинг бир машҳур ватандошимиз эса ўша ишни 7 маротаба амалга оширган. Сиз бизга канадалик спортчининг исми-шарифини ва БУ ИШНИ неча марта қилганини ёзиб беринг. (Исм-фамилия ва сон)

Жавоб: Иан Миллар, 10 мароатаба Олимпиадада иштирок этган. (Саволда айтилган бизнинг ватандошимиз эса Оксана Чусовитина эди) (Whosanoff)


7-савол: Барчамизга маълумки, аксарият спортчилар фаолиятини якунлаганидан сўнг ортиқча вазндан азият чекадилар. Аммо, бир спорт тури иштирокчилари борки, улар фаолиятини тугатганларидан сўнг бунинг акси бўлади (вазнлари камайиб кетади). У қайси спорт?

Жавоб: Сумо (arslon)


8-савол: 1923 йилда очилган ушбу машҳур стадион ўша вақтда "Empire stadium" деб номланарди. Бизга унинг бугунги кундаги номини ёзиб беринг.

Жавоб: "Уэмбли" (Dybala)


9-савол: Велотрек, сузиш, ўқ отиш, камондан ўқ отиш, оғир атлетика. Сиз ёзги Олимпиада турлари дастурига кирувчи (бошқа спорт турларидан фарқланувчи) спорт турлари билан танишдингиз. Аммо, биз ёзган рўйхатда бир спорт тури қолиб кетди. У қайси спорт?

Жавоб: Енгил атлетика. (Изоҳ: Биз санаб ўтган спорт турларида жаҳон ва дунё рекордлари қайд этилади ва ҳисоблаб борилади) (Bek_Uzbekistan)


10-савол: Жан Клод ван Даммнинг бир кўрсаткичи 20 - 2 ни ташкил қилар экан. Бизга спортда доим учрайдиган, Ван Даммда 20 - 2 ни ташкил қилувчи иккита сўзни ёзиб беринг.

Жавоб: Ғалаба, мағлубият (Ўз вақтида кикбокс билан шуғулланган Ван Дамм фаолияти давомида 20 маротаба ғалаба қозониб, 2 маротаба мағлубиятга учраган экан) (Whosanoff)


Танловимиз тугади. 10 та савол якунларига кўра "Whosanoff" никли фойдаланувчимиз танлов ғолибига айландилар. Уларни табриклаб қоламиз. Ғолибимиздан Телеграмм орқали @CA_admin га боғланишларини илтимос қиламиз.

Танлов якунларига кўра бугунги жадвал қуйидагича кўриниш олди:

Whosanoff - 4
Bek_uzbekistan -2
Dybala - 2
fcbchelsea -1
arslon - 1

Танловда иштирок этган барчага раҳмат айтиб қоламиз.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика