Latest news

07:12Ўртоқлик ўйинлари: "Челси" ва "Интер" ғалаба қозонди, "Ньюкасл" эса дуранг қайд этди   0 06:55Суперлига. "Хоразм" ва "Бунёдкор" ўз рақибларини мағлуб эта олмади. "Қизилқум" эса "Бухоро"га қарши ўйинда ғалаба қозонди  0 06:48Рустам Турдимуродов: "Менга берилган имкониятдан фойдаландим"  0 01:41Илёс Зейтуллаев: "Женнифер Лопес ва шунча одамни майдондан ҳайдай олмайман-ку"  5 01:11Элдор Мойлиев: "Биз ҳам "Бунёдкор" ҳам ғалаба қозониб кетиши мумкин эди"  0 00:51Энди Жексон "Челси"га керак эмас  6 00:28Акмал Рустамов: "Ўйлайманки, биз ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз"  0 00:16"Манчестер Юнайтед" клуби қайта тамирланган Каррингтон базасини намойиш этди  0 23:57Улуғбек Бакаев: "Агар дуранг бўлганида адолатли бўларди"  6 23:31"Пахтакор"ни чемпионлик курашидан чиқаришга ҳали эрта" — Азамат Абдураимов билан иккинчи давра старти таҳлили   2 23:16Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Бунёдкор" "Шўртан"ни мағлуб эта олмади  12 22:57Шоҳруз Норхонов: "Жамоамга ғалаба келтирганимдан хурсандман"  0 22:44Февзи Давлетов: "Жанговар дуранг бўлди"  0 22:18Ҳаким Фузайлов: "Футболчиларимизга озгина дадиллик етишмади"  2 22:05Суперлига. "Қизилқум" "Бухоро"ни мағлуб этди, Норхонов собиқ жамоасига гол урди  13

Вали Султонов: “Хоразм”га яна қайтганимдан хурсандман” News

Вали Султонов: “Хоразм”га яна қайтганимдан хурсандман”

Сайтимиз орқали аввал хабар берганимиздек, биринчи лига иштирокчиси “Хоразм” жамоасига Вали Султонов бош мураббий этиб тайинланди.
Маҳаллий мураббий аслида жамоа учун бегона эмас. Боиси Султонов илгари ҳам “Хоразм”ни бир неча мавсум бошқарганди. Куни-кеча яна қадрдон жамоасига қайтган Султонов билан шу ҳақда суҳбатлашдик.

- Билсангиз керак, бу йил жамоанинг иштироки қониқарли кечмаяпти. Айниқса иккинчи босқичда кутилган натижа рўй бермади – дея гап бошлади Вали Султонов. – Шу боис клуб раҳбарияти куни-кеча мени яна жамоа бошқарув постига таклиф қилди. Бунга табиийки “лаббай” деб жавоб бердим. Чунки “Хоразм” мен учун қадрдон клуб. Бу ерда олдин ҳам ишлаганман. Яна семили жамоамга қайтганимдан хурсандман.

- Бунгача қандай ишлар билан машғул эдингиз?
- 2012-2013 йиллар давомида “Насаф” ёшлар жамоасида ишладим. У ерда Баҳодир Аннаматовга яқиндан ёрдам бердим. 2014 йилнинг бошига келиб эса амалдаги шартнома якунига етди ва мен Урганчга қайтдим. Шундан сўнг вилоятимиздаги футбол мактаб интернетида ёш болалар билан ишладим. 1999 йилда таваллуд топган йигитлардан иборат гуруҳни беришгач, улар билан астойдил ишладим.

- Болалар футболида ишлаш қандай кечди?

- Ёмон эмас. Биласизми ёшлар билан кўпроқ техник жиҳатлар борасида ишладим. Шунингдек турли тактик услубларни ўзлаштириб бордик.

- Эндиликда интернатдан бутунлай кетган бўлсангиз керак?
- Ҳа. Икки жойда ишлаш кишини жисмоний жиҳатдан толиқтириб қўяди. Шу боис эндиги ўй ҳаёлим “Хоразм”га қаратилган.

- “Хоразм”нинг бугунги таркиби борасида фикрингиз қандай?
- Таркиб чакки эмас. Олдин юқори лигада ўйнаган йигитлар кўпчилиги. Фақат улар билан ишни тўғри йўлга қўя олиш асосий ўриндаги масаладир. Ҳозирча улар билан икки марта машғулот ўтказдик. Шу аснода уларнинг жисмоний холатини яхшилашга уриндик. Умуман олганда таркибдаги футболчилар билан илгари ҳам бирга ишлаганим учун тез тил топишиб кетдик.

- Маҳаллий мухлислар “Хоразм”нинг бу йил олий лигага қайтишини кутганди. Бироқ...
- Дарҳақиқат, жамоа олий лигага чиқса хурсанд бўламиз. Барибир элита вакиллари билан ўйнаш ҳар доим қизиқарли кечади. Афсуски бу йил яна кучлилар сафига қайтиш имкониятимиз пасайиб кетди. Деярли имконият қолмади ҳисоб. Чунки олдиндаги рақиблар очколар борасида анча илгарилаб кетган. Шу боис энди эътиборни ёшларни тарбиялашга ва имкон қадар мавсумни 6-ўринда якунлашга қаратамиз.

- Келаси йил жамоа олий лигага чиқиш учун курашиши мумкинми?
- Бу кўпроқ раҳбарият томонидан қўйиладиган вазифага боғлиқ. Агарда шундай мақсад қўйилса, бунинг учун бор кучни ишга соламиз.
 

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика