Latest news

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  24 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  80 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  11 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  22 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

Вали Султонов шогирдлари турнир ғолиби News

Вали Султонов шогирдлари турнир ғолиби

Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуаси стадионида ҳаваскор жамоалар ўртасида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримов хотирасига бағишланган Хоразм вилояти очиқ турнири бўлиб ўтди.
Бир ҳафта давом этган мазкур мусобақада Хоразм воҳасидан 15 та, Қорақалпоғистон республикасидан битта жамоа иштирок этди. Учрашувлар аввалига тўрт гуруҳда олиб борилди. Сўнгра, ҳар бир гуруҳда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар чорак финал жуфтликларини ҳосил қилишди.
Ушбу босқичнинг дастлабки беллашувида Урганч шаҳрида фаолият юритаётган Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг “Ёшлик” ва “Умид ниҳоллари-2018” жамоалари ўзаро куч синашди. Қизиқарли кечган бу ўйинда мухлислар 7 та бир-биридан чиройли голлар гувоҳига айланишди. Якуний натижага кўра, “Ёшлик” футболчиларининг қўли баланд келди Улар 4:3 ҳисобида зафар қучишди.

Чорак финалнинг қолган ўйинлари қуйидагича ниҳоясига етди:  “Жайҳун”(Ҳазорасп тумани)-“Шифокор”(Ҳазорасп тумани)-2:0, УрДУ(Урганч шаҳри)–УОЗК(Урганч шаҳри)-2:0, “Ёшлик”(Хива тумани)–“Шаббоз”(Беруний тумани, Қорақалпоғистон) - 6:2.

Муболаға эмас, ярим финал учрашувлари ҳам қизиқарли лаҳзаларга бой бўлди. Бу босқичда урганчнинг “Ёшлик” жамоаси УрДУни ишончли тарзда мағлубиятга учратди, 3:1. Иккинчи жуфтликда эса “Жайҳун” жамоаси аъзолари  хивалик футболчиларни  2:0 ҳисобида доғда қолдиришди.

Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг “Ёшлик”  ва Ҳазорасп туманининг “Жайҳун” жамоалари ўртасида кечган ҳал қилувчи учрашувнинг асосий вақтида ғолиб  аниқланмади, ҳисоб 2:2 кўриниш олди. Натижада, қўшимча вақт белгиланди. Унда Хоразм воҳасининг таниқли мураббийи Вали Султонов устозлик қилаётган “Ёшлик” жамоаси футболчилари ғалабага бўлган иродаларини тўла намойиш этиб, учинчи тўпни ҳазораспликлар дарвозасига йўллашга муваффақ бўлишди, 3:2.  Ушбу ютуқ вилоят маркази футболчиларига илк марта ўтказилган турнир шоҳсупасининг биринчи пағонасини эгаллаш имконини берди. Тўпларини урганчликлар сафидан Бобур Раҳимберганов, Сирож Хўжаев ва Ҳабибулла Матёқубовлар киритишди.

Ўз навбатида “Жайҳун” жамоасига иккинчи ўрин насб этган бўлса, ярим финал иштирокчилари  Хива туманининг  “Ёшлик”  ва  УрДУ  жамоалари ташкилотчилар томонидан учинчи ўринга лойиқ кўрилди.

Қуйидаги футболчилар турнирнинг номинация бўйича “Энг яхши”лари номига сазовор бўлишди:
   Энг яхши дарвозабон – Қадам Вапаев(УрДУ).
   Энг яхши ҳимоячи – Бекзод Қурбонниёзов(УрДУ).
   Энг яхши ярим ҳимоячи – Илёс Хайров(“Жайҳун”).
   Энг яхши ҳужумчи – Шодлик Раҳматуллаев(“Жайҳун).
   Энг яхши футболчи – Бобур Раҳимберганов(“Ёшлик”).
   Энг яхши ёш футболчи – Ҳабибулла Матёқубов(“Ёшлик”).

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика