Latest news

20:01Эшитдик-да! "Турон"да ўйнаган легионер футболчи Суперлигага қайтяпти  0 19:50ОК-2025 саралаши. Мафтуна Шойимованинг бенефисига айланган баҳсда вакилларимиз Туркманистонни 6:2 ҳисобида мағлуб этишди ва Осиё Кубоги "чипта"сини қўлга киритишди  14 19:40"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин  0 19:12"Реал" — "Лас-Пальмас". Вальверде, Беллингем ва Мбаппе асосий таркибда  8 18:58Гвардиола Ҳоланднинг профессионаллигини юқори баҳолайди  1 18:37"Манчестер Сити" ҳимоячиси Аканжи: "Чемпионлик ҳақида гапиришни хоҳламайман"  13 18:18Қозоғистонлик ўзбек футбол функционери Ҳусановнинг "Манчестер Сити"га ўтиши ҳақида фикр билдирди  7 17:53АПЛ. МЮ, "Тоттенхэм", "Ноттингем Форест" ва бошқа жамоалар таркиби маълум  5 17:25Алехандро Бальде: "Хетафе"га қарши ўйинда ирқий ҳақоратларга учрадим"  8 17:00ФИФА президенти Инфантино Трамп билан кўришди: "Биз ЖЧ-2026ни муҳокама қилдик"  4 16:39ОК-2025 саралаши. Австралия биринчи ўринни нақд қилиб, мусобақа финал босқичига йўл олди, Ўзбекистон Туркманистонни иккита тўп фарқи билан ютса, иккинчи ўринни олади  0 16:20Туркия чемпионатида фақат хорижлик VAR ишлайди  0 15:45"Милан" афсонаси Эрон клубини бошқаришдан бош тортди   0 15:16"Барселона" Фликка янги шартнома таклиф қилишга тайёр  19 14:47Нуну Мендеш ПСЖдан мавсум учун 10 млн евро сўрамоқда  2

Вали Келдиев “Машъал”ни тарк этди ёхуд ўзимизнинг мураббийларга ишонч йўқми? News

Вали Келдиев “Машъал”ни тарк этди ёхуд ўзимизнинг мураббийларга ишонч йўқми?

Жорий мавсум “Машъал” ўринбосарларини ёшлар лигасида чемпионлик сари етаклаб келган Вали Келдиев “Машъал”ни тарк этди.
Вали Норпўлатовичнинг “Машъал”дан кетиши мумкинлиги ҳақида чемпионат якунига етганидан кейиноқ гап-сўзлар чиққанди. Буни қарангки, ушбу ахборот тўғри бўлиб чиқди ва сурхондарёлик мураббий яқинда клуб билан хайрлашди.

Вали Келдиев бу йилги мавсумда “Машъал” ўринбосарларини бошқариб, жамоани ёшлар лигасида чемпионлик сари етаклаб келди. Муборакликлар 59 очко жамғариб, 1-ўринни қўлга киритишди. Иккинчи ва учинчи ўринлар эса “Нефтчи” (55 очко) билан “Бунёдкор”га (51 очко) насиб қилди. Бундан ташқари, “Машъал” тарбияланувчиси Шоҳрух Достонов 14та гол билан биринчилик тўпурари бўлди.

Бу “Машъал” ёшларининг биринчи чемпионлиги бўлгани учун бемалол муборакликлар зўр натижа кўрсатишди, шу билан бирга Вали Келдиев бошчилигидаги мураббийлар штаби ҳам яхши ишлади дея оламиз. Лекин ниманидир бўлди-ю, мавсум якунига етганидан сўнг клуб Келдиевга янги шартнома таклиф қилмади.

Жамоа шу ойнинг ярмидан Янгиерда янги мавсумга тайёргарликни бошлади, бироқ ўринбосарларни шуғуллантириш  учун Вали Келдиев чақирилмади. Бизга маълум бўлишича, Вали Норпўлатович янги шартнома борасида клуб раҳбариятига мурожаат қилган, бироқ тайинли жавобни олмаган. Жамоа бош мураббийи Александр Хомяков ҳам Келдиев билан ишлаш нияти йўқлигини билдирган. (Сабаби эса қоронғу). Яқинда яна бир хабар тарқалди: эмишки “Машъал” ўринбосарларини келаси мавсумда украиналик мураббий Самир Гасанов бошқаради.

Ва бу мураббий январнинг бошларида юртимизга келиши кутиляпти. Самир Гасанов “Машъал” учун бегона эмас, у 2011 йил ҳам клубга келган, дастлаб болалар-ўсмирлар академиясида ишлаб, кейинчалик “Насаф”га ўтиб кетганди. Эндиликда шу мураббийнинг яна Муборакда фаолият юритиши кутилмоқда.

Агар Самир Гасанов “Машъал”да ишлайдиган бўлса, клуб уни олий лига “заявкаси”дан ўтказиши учун ПФЛга 10 миллион сўм тўлаши керак бўлади. Чунки ПФЛ чиқарган қарорга мувофиқ, келаси йилдан бошлаб Ўзбекистон фуқароси бўлмаган ҳар қандай футболчи, мураббий ёки ходимнинг ишлаши учун ПФЛга 10 млн. сўмдан ўтказиб бериш лозим бўлади. Шундай бўлганидан кейин “Машъал” Хомяков ва Гасанов учун 20 миллион сўм тўлаб беришга мажбур бўлади. Бундан ташқари, легионер футболчиларни ҳам унутмайлик.

Бизни қизиқтираётган масала шуки, нима учун клуб ёшларини чемпионлик сари етаклаб келган мураббий билан шартнома узайтирилмади? Бу борада Вали Келдиев билан боғланганимизда, мураббий на клуб раҳбарияти, на бош мураббийдан аниқ жавобни ололмаганини маълум қилди. Бу эса ўз навбатида ўзимизнинг маҳаллий мураббийларга нисбатан ишонч йўқми деган саволни юзага келтиряпти. Биламизки, “Пахтакор” ва “Бунёдкор” яхши ёшларга эга, бироқ чемпионликни “Машъал” қўлга киритди. Чемпион бўлган жамоа мураббийи эса тушунарсиз сабабларга кўра клубни тарк этишга мажбур бўлди.

Хуллас, мураббий ва раҳбарият ўртасида нима гап-сўз бўлганидан тўлиқ хабаримиз йўқ, лекин факт шуки сурхондарёлик мураббий яхши ишлаб келаётганди. Шу боис бизни иккита савол қизиқтирмоқда: биринчиси, Вали Келдиев нима учун “Машъал” тарк этди, иккинчиси, агар Самир Гасанов келадиган бўлса, у ўзбек футболи учун нима қилиб бера олади?

Х.Холиқов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика