Latest news

13:53Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  1 13:36Эшитдик-да! "Сўғдиёна" Люпчо Дориевга йирик миқдорда товон пули белгилаган  1 13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  5 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  1 12:31Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди  3 12:19Манба: Тожикистон собиқ устози Сегрт Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилаётган Лёвга ёрдам бериши мумкин  13 11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  0 11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  2 11:21"Машъал" андижонлик футболчи билан шартнома имзолади  4 10:50"Нефтчи"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этиши мумкин  4 10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  4 09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  2 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  2 08:40"Нефтчи" яна бир легионер футболчи билан хайрлашишга яқин  11 08:13“Мираброр Усмонов кубоги-2025”. Бугун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борамиз  6

Вали Келдиев: "Кимдир хато қилса қандайдир шубҳа пайдо бўлади" News

Вали Келдиев: "Кимдир хато қилса қандайдир шубҳа пайдо бўлади"

Олий лигага ўтиш ўйини "Навбаҳор" - "Норин" (3:1) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида биринчи лига вакили бош мураббийи Вали Келдиев ўз фикрларини билдириб ўтди.


- "Навбаҳор" кўп йиллик жамоа. Улар Олий лигада қолиш учун жиддий курашишди. "Норин" эса Олий лигага чиқиш вазифасини бажармоқчи эди. Аммо бу ишни уддалай олмадик. Бугунги баҳсда жамоамиз ёмон ҳаракат қилмади. Яхши  ўйнадик, аммо натижа биз истагандек бўлмади. Жамоамиз ўйин ташкил этишда яхши ҳаракат қилди, вазиятлар яратилди. Аммо ҳужумларни самарали якунлашда қийналдик. "Навбаҳор" эса дарвозамизни осон ишғол этди.

- Дарвозабон иккита голда шубҳали ҳаракат қилди. Бунга қандай изоҳ берасиз?

- Хато қилганидан кейин қандайдир шубҳа пайдо бўлади. Футболда охирги ўйинчи дарвозабон ҳисобланади. Унда босим юқори бўлади. Шу боис дарвозабонимиз бугун кўпроқ босим остида қолгандек туюлди. Шунинг ҳисобига дарвозабонимиз ўзини ўнглолмади. Биринчи лига футболчилари бўлганликлари учун ҳам янада кўпроқ босимда ўйнашди.

- Ўйиндан олдин жамоа раҳбарият билан йиғилиш бўлдими? Агарда бўлган бўлса, унда йиғилишда қайси масалар муҳокама қилинди?

- Жамоамиз олдига қўйилган вазифа Олий лигада чиқиш эди. Аммо "Навбаҳор" жамоаси тажриба эвазига бугунги беллашувда ғалаба қозонди. Шу ерда Олий лига ва биринчи лига тафовути сезилиб қолди.

- Ўтган мавсум "Норин" учун қандай ўтди?

- Бу йилги мавсум биз учун ёмон ўтмади. Лекин яхши ўтди деб кўзланган мақсадни охиригача етмаслик бизнинг футболдаги касаллик бўлса керак. Агарда кўзланган мақсадимизга етганимизда, ўшанда яхши ўтди деб бемалол айтсак бўларди.

- Жамоангиз бугун кўпроқ 3-5-2 схемаси ҳаракатланди. "Норин" ҳар доим шу схемада ўйнайдими ёки фақат бугун шу услубда ўйнадими?

- Йўқ. Биз вазиятдан келиб чиқиб шу схемада ўйнадик. Рақиб бир киши кам бўлиб қолганди ва биз мағлубиятга учраётгандик.

- Жамоадаги келажагингиз ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳозирча бу номаълум. Келаси мавсумда нима бўлишини раҳбарият йиғилиш ўтказса гаплашиб оламиз.

Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика