Latest news

23:24Винисиус 18 та ўйиндан бери гол уролмаяпти. Охирги гол октябрь ойининг биринчи ярмида киритилган  2 22:40АПЛ. “Ньюкасл” “Кристал Пэлас”ни, “Брентфорд” “Эвертон”ни мағлуб этди, “Тоттенхэм” эса ўз уйида “Сандерленд”ни мағлуб эта олмади  1 22:30АПЛ. "Фулхэм" "Ливерпул"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг 90+7 дақиқада тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди  14 22:15Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди  51 21:44"Челси" "Астон Вилла" юлдузи учун катта таклиф тайёрламоқда  3 21:16"Манчестер Сити" — "Челси". Таркиблар маълум  26 20:53"Реал"га Бернарду Силвани таклиф қилишди. "Қаймоқранглилар”нинг бунга жавоби маълум  2 20:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни мағлуб эта олмади  20 19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  1 18:16"Челси" "Ньюкасл"дан Италия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 17:50"Реал" икки юлдузидан қутулишни режалаштирмоқда  6 17:21Тунис терма жамоаси футболчиси: “Биз футболда 10 йил орқадамиз”  1 16:48Мармуш "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  18 15:02Рамос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин  1

Валентин Коваленко бригадаси ОЧЛ-2014 саралаш ўйинини бошқаради News

Валентин Коваленко бригадаси ОЧЛ-2014 саралаш ўйинини бошқаради

Валентин Коваленко бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси 2014 йилги Осиё Чемпионлар лигаси саралаш босқичи ўйинларига тайинланув олди.
15 февраль куни Осиё Чемпионлар лигаси 3-саралаш босқичи ўйинлари ўтказилади. Шу куни Хитой чемпионати 3-ўрин соҳиби, Пекиннинг «Бейжинг Гуоан» клуби ўз майдонида 2-саралаш босқичи ғолибини қабул қилди. Бунда хитойликларга Сингапурнинг «Тампинес Роверс», Гонгконгнинг «Саут Чайна» ёки Таиланднинг «Чонбури» клублари рақиблик қилиши мумкин.

ОФК ОЧЛ-2014 гуруҳ босқичи йўлланмаси тақдири ҳал этиладиган муҳим ўйинни ўзбекистонлик ФИФА рефериси – Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар бригадасига ишониб топширди. Коваленкога қанотларда Рафаэль Илёсов ва Маъмур Саидқосимов ёрдам берса, Ильгиз Танташев тўртинчи ҳакам сифатида хизматда бўлади.

Қайд этиш жоиз, Осиёнинг элит ҳакамлари қаторига кирувчи Валентин Коваленко Осиё Чемпионлар лигаси баҳсларини бошқариш учун мунтазам таклифлар олади.

ОЧЛ-2014, 3-саралаш босқичи учрашуви
15 февраль, шанба
«БЕЙЖИНГ ГУОАН» (Хитой) – 2-саралаш босқичи ғолиби («ТАМПИНЕС» (Сингапур), «САУТ ЧАЙНА» (Гонконг) ёки «ЧОНБУРИ» (Таиланд)
Бош ҳакам: Валентин Коваленко (Ўзбекистон).
Ён қанот ҳакамлари: Рафаэль Илёсов (Ўзбекистон), Маъмур Саидқосимов (Ўзбекистон).
Тўртинчи ҳакам: Ильгиз Танташев (Ўзбекистон).
Назоратчи: Азими Бин Абдуллоҳ (Малайзия).
Комиссар: Ким Даэ Ап (Жанубий Корея).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика