“Валенсия” “Реал”ни мағлуб этиб 77 йил аввалги рекордини янгилади News

“Валенсия” “Реал”ни мағлуб этиб 77 йил аввалги рекордини янгилади

“Кўршапалаклар” кеча ўз майдонида Ла Лиганинг 30-тури доирасида “Реал”ни 2:1 ҳисобида таслим қилди.

Марселино шогирдлари жорий мавсумдаги мағлубиятсиз ўйинларини шу тариқа 17 та учрашувга етказиб олди. Натижада клуб ўзининг 77 йил аввалги рекордини янгилади. 1941/42 йилги мавсумда “Валенсия” 16 та ўйин давомида ютқазмай, ўз шахсий рекордини ўрнатганди. Қайд этиш жоиз, “Валенсия” ўтган мавсум Марселино қўл остида 15 та ўйинда мағлуб бўлмаганди.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика