«Валенсия» президенти «Реал»нинг Родригога қизиқиши ҳақида: «Унинг нархи 120 миллион евро»
21 aug 2018 13:17
News
«Валенсия» президенти «Реал»нинг Родригога қизиқиши ҳақида: «Унинг нархи 120 миллион евро»
«Валенсия» президенти Анил Мурти жамоа ҳужумчиси Родригонинг «Реал»га ўтиши борасида фикр билдирди.
«Лопетеги Родриго билан яхши таниш эканлигидан барчанинг хабари бор, аммо «Реал»да нималар бўлаётганини билмаймиз.
Битта нарсани аниқ биламан: Родриго – жуда муҳим ўйинчи ва нархи жуда қиммат. У «Валенсия»да ўйнамоқчи ва трансфер нархи 120 миллион евро.
Буни осмондан олганимиз йўқ, бугунги кундаги бозорни жуда яхши ўрганиб чиққанмиз», – дейди Мурти.
Link :
Source : football-espana.net
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments