"Валенсия" мухлислари учун хушхабар. Клуб бошқа одамнинг қўлига ўтиши мумкин
24 sep 2021 11:04
News
"Валенсия" мухлислари учун хушхабар. Клуб бошқа одамнинг қўлига ўтиши мумкин
"Валенсия" собиқ вице-президенти Мигель Сорио клубнинг назорат акцияларини сингапурлик бизнесмен Питер Лимдан харид қилмоқчи.
Қайд этиш керакки, Лим клубни 2014 йилда харид қилган ва шундан сўнг "кўршапалаклар"нинг натижалари пастга қараб шўнғиган эди.
"Валенсия" испан лигасининг ўртамиёна жамоасига айланиб қолди. Бу нохуш тенденцияни Сорио тузатмоқчи. Шуниси эътиборга лойиқки, раҳбар учинчи томон инвесторлари ёки маблағлари билан ҳамкорлик қилмасдан, клубни шахсан ўзи олмоқчи.
Расмий таклиф ой сўнггида берилади. Сорио шунингдек мухлисларга стадионни реконструция қилишга ваъда берди, бу иш икки йил олдин Лим томонидан қилиниши керак эди.
Link :
Source : Cope
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments