Latest news

01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  2 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  13

"Валенсия"га қарши ўйинда Винисиус билан нима содир бўлди? У нега четлатилди? News

"Валенсия"га қарши ўйинда Винисиус билан нима содир бўлди? У нега четлатилди?

Испания Ла Лигасининг навбатдаги ўйини зиддиятлар билан якунланди.

"Валенсия" "Реал"ни 107 дақиқа давом этган ўйинда мағлуб қилишга эришди. Бироқ, ўйиндаги асосий воқеа Винисиус билан содир бўлди. 

Иккинчи бўлим охирларида "Валенсия" мухлислари Винисиусни "аҳмоқ" дея ҳақоратлашди. Ўйинни эса саккиз дақиқага тўхтатишга тўғри келди.

Ушбу вазиятдан бироз олдин "Реал" ҳужумга ўтаётганда майдонда иккита тўп пайдо бўлди. Иккинчи тўпни трибунадан майдонга отишганди. Ўша вазиятда Винисиус тўп билан олдинга ўтаётган эди, аммо уни қўрполлик билан тўхтатишди. Рақиб ўйинчисига сариқ карточка кўрсатилди ва жарима тўпи белгиланди. Шундан сўнг эса Винисиус ва "Валенсия" мухлислари ўртасида можаро келиб чиқди. 

Вини ва бир неча "Реал" ўйинчилари рақиб дарвозаси ортидаги трибунага юқинлашишди. Винисиус эса қўллари билан кимгадир ишора қилди ва ҳакамнинг эътиборини ўша нуқтага қаратмоқчи бўлди. 

Бир неча манбалар ушбу ҳолатда Винисиусга нисбатан ирқий камситишлар бўлганини ёзишди. UOL нашрининг ёзишича, бразилиялик вингерни "Валенсия" футболчилари маймун дея ҳақоратлашган. Бундан ташқари, биринчи бўлим давомида мухлислар Винисиусга нисбатан "Нақадар ёмонсан, Винисиус, нақадар ёмонсан" дея бақиришган. 

Иккинчи бўлимнинг қўшиб берилган дақиқасида эса Винисиус қўполлик сабаб четлатилди. Вини Уго Дуронинг юзига ургани ВАР ёрдамида текширилди ва бразилиялик қизил карточкага лойиқ кўрилди. Бироз аввал Винисиусни томоғидан бўғиб олган "Валенсия" футболчиси Дуро эса хатто сариқ карточкага ҳам лойиқ кўрилмади. Винисиус Жуниор эса майдонни истеҳзоли қарсаклар ила тарк этди. 

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика