Вальбуэна Бензема билан боғлиқ можаро ҳақида гапирган мухлисга ташланди
28 apr 2016 11:13
News
Вальбуэна Бензема билан боғлиқ можаро ҳақида гапирган мухлисга ташланди
"Лион" ярим ҳимоячиси Матьё Вальбуэна яна катта жанжал марказида.
"Тулуза"га қарши учрашув олдидан футболчи Тулуза аэропортида бир мухлисга дуч келди. Ушбу 38 ёшли Юсуф ўғлига Матьёни кўрсатиб шундай деди: "Айнан шу одам туфайли Бензема Еврода ўйнамайди". Буни эшитган Вальбуэна ишқибознинг телефонини синдириб ташлади.
"Ортиқча гап гапиргандирман ёки сўзлари кераксиз пайтда айтилгандир, аммо Вальбуэна ўзини бошқара олмади. У ўзини бундай тутмаслиги керак. У менга ташланмоқчи бўлган итга ўхшарди, мен эса унга нисбатан кучсизроқман. Бундан шокка тушдим ва ҳозиргача ухлай олмаяпман, шифокор менга антидепрессантлар ёзиб берди" - дейди Юсуф.
Link :
Source : France Football
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments