Latest news

17:55Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф". Таркиблар маълум  0 17:51Суперлига. "Динамо" - "Хоразм". Таркиблар маълум  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  5 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  2 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  19 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  13 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  11 15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  3 14:52Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"  5 14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  2 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  11 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  23 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  14

Вадим Чемиртан АГМК билан Туркияга боради News

Вадим Чемиртан АГМК билан Туркияга боради

Тўрт кунлик кичик таътилдан сўнг, АГМК аъзолари бугун навбатдаги ўқув-машғулот йиғини ўтказиш учун Туркияга жўнаб кетади.

АГМК кеча пойтахтимиздаги "Туркистон" меҳмонхонасида тўпланишди. Кеча ёшлар жамоаси футболчилари ва мураббийлари тиббий кўрикдан ўтишди. Бугун асосий таркиб вакиллари куннинг биринчи ярмида Олмалиқда тиббий кўрикдан ўтишади. Кечки пайт эса Тошкент-Истанбул-Анталия йўналишида Туркияга учиб кетилади.

Бу галги йиғинда иштирок этадиган футболчилар рўйхатида бир қатор ўзгаришлар мавжуд. Хуршид Ходжаев жароҳатдан фориғ бўлган, аммо тўлиқ куч билан машғулотларда қатнашиши учун бироз вақт кераклиги боис бу йиғинда қатнашмайди. Шунингдек, Акбар Тўраев ва Муҳаммад Исаев яқинлашиб келаётган мавсумни бошқа жамоада ўтказиши мумкин. Ёшлар жамоасидан машғулотларга олиб кетилган Камронбек Абдулҳамидов, Шаҳзодбек Алакулов ва Шахбоз Умаровлар Олмалиқда Аъзам Шерғозиев қўл остида машғулотларда иштирок этишади.

Туркияга йўл олаётган АГМК таркиби қуйидагича: Роман Абдулов, Низомиддин Зиёвутдинов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Владислав Касминин, Жавлон Гусейнов, Сайдулло Раҳматов, Хуршид Мухторов, Қаҳрамон Баҳодиров, Миржалол Мирюсупов, Лутфулла Тўраев, Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, Дилшод Жўраев, Санжар Рихсибоев, Отабек Зокиров, Музаффаржон Музаффаров, Иброҳим Нўмонов, Камолиддин Мурзоев, Абдумалик Абдуллаев, Зафар Полвонов, Шоҳназар Норбеков.

Анталияда жамоа сафига Павел Матяш, Владимир Бубанья, Йован Жокич ва Вадим Чемиртанлар келиб қўшилади.

Кўриб турганингиздек, бу гал машғулотларда ёшлар жамоаси аъзоси Миржалол Мирюсупов, ўтган мавсумни "Сўғдиёна"да ўтказган Қаҳрамон Баҳодиров ва "Бунёдкор" ҳужумчиси Вадим Чемиртанлар ҳам иштирок этишади.

АГМКнинг бу галги хориж йиғини 2 февралдан 18 февралга қадар давом этади. Йиғин давомида 4та ўртоқлик учрашуви ўтказиш режалаштирилган.

Rating: -17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика