Latest news

15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  0 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  1 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  0 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  0 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  5 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  3 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  4 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  7 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  22 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби  11 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2

Вадим Афонин: “Насиб қилса сафардан очко билан қайтамиз” News

Вадим Афонин: “Насиб қилса сафардан очко билан қайтамиз”

Ўзбекистон миллий терма жамоаси “Пахтакор” стадионида Иордания терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказди ва кичик (1:0) ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдан сўнг терма жамоамиз футболчиси Вадим Афонин баҳс ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Биз Иордания терма жамоаси устидан кичик ҳисобда ғалабага эришдик. Мазмунли ўйин кўрсатдик ва мухлислар ҳам бундан мамнун бўлди, деб ўйлайман. Рақибларимиз ҳам кучли ўйин кўрсатишди. Уларда индивидуал маҳоратга эга бўлган футболчилар бор. Иорданияликлар тўпни яхши назорат қила олишди. Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасидаги навбатдаги турда сафарда Жанубий Корея терма жамоаси билан беллашамиз. Иордания билан бўлган баҳс биз учун Кореяга қарши учрашув олдидан яхшигина тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. Насиб қилса сафардан очко билан қайтамиз. Фақат ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз”, - дейди Вадим Афонин.

Жаҳонгир Сотволдиев

Rating: +45   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика