Latest news

21:00Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" (онлайн ҳисоб)  1 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  3 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  3 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  1 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  7 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  4 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  2

Вадим Абрамов: "Яхшибоевда терма жамоада ўйнаш учун хоҳиш кўрмадим" News

Вадим Абрамов: "Яхшибоевда терма жамоада ўйнаш учун хоҳиш кўрмадим"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сурия ва Ироқ терма жамоасига қарши кечадиган ўртоқлик учрашувлари олдидан пойтахтимизда машғулотларни давом эттирмоқда.

Миллий жамоамизнинг бугунги машғулотидан олдин бош мураббий Вадим Абрамовнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Кечадан машғулотларни бошладик. "Бунёдкор" - "Пахтакор" ўйинида иштирок этган футболчиларга дам берган эдик, улар бугун келиб қўшилишди. Бугун эса тўлиқ таркибда йиғилдик. Фақат "Пахтакор"нинг жароҳат олган уч нафар футболчиси биз билан сафар ўйинига бора олмайди. Игорь Сергеевнинг ўрнига "Локомотив" футболчиси Темурхўжа Абдухолиқовни жалб қилдик. Яна икки нафар футболчи БААда қўшилади. Легионерлар айримлари пандемия сабаб етиб кела олишмади, айримлари жароҳат олишган. Яна бир ҳужумчимиз Элдор Шомуродов "Женоа"га мослашмоқда. Аввалида ҳавотир олган эдим. Уларга соғлиқ тилаймиз. Қандай жамоада ўйнашидан қатъий назар ўйин амалиётига эга бўлиши биз учун муҳимдир.

Жасур Яхшибоев октябрь ойидаги йиғинда қатнашди. Лекин унда термада ўйнашга хоҳиш кўрмадим. Катта хоҳиш йўқ экан Яхшибоевсиз ўйнаймиз. Боши оғриган ёки бошқа омиллар сабаб биз билан бирга бўлишни истамади. Терма жамоа эшиклари очиқ, фақат у ўзига ўзи эшикларни ёпмоқда. Ҳали ёш футболчи, балки ҳаммасини тушуниб олар. Нималарга қодирлигини ва имкониятларини биламиз. Хет-трик қайд этди? Бу билан уни табриклайман. Бобир Абдихолиқов бугун анализ топширган, ҳаммаси жойида оддий шамоллаш бўлса у машғулотларга қайтади. БААда учинчи назорат ўйинини ҳам ўтказиш борасида нима ҳам дейишим мумкин, Баҳрайн билан ўйнашимиз эҳтимоли бор эди, аммо БААни мағлуб этганимиз учунми улар биз билан эмас Тожикистон билан ўйнашни исташди. ",- дейди Вадим Абрамов.




Rating: -14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика