Latest news

10:20Анри: “Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий”  3 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  6 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  8 09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  10 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  0 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  10 08:00КТС тасвирга олган ўйинда "Навбаҳор" ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мазгавой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  12 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  7 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  8 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  2 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  9 01:19Сардор Собирхўжаев: "Бу ўйинда қайси жамоа биринчи гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  1 00:58Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйинда фақатгина ВАР бўлмагани баҳсли вазиятга айланди"  14

Вадим Абрамов Тожикистонга қарши ўйиндан кейин: "Мен сеҳргар эмасман" News

Вадим Абрамов Тожикистонга қарши ўйиндан кейин: "Мен сеҳргар эмасман"

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида қатнашди.




"Ёмон ўйин бўлмади. Бугун бир қатор янги футболчиларни синовдан ўтказиб одик. Тожикистон билан баҳс бизга фойдали бўлди. Иккинчи голни пенальтидан урган бўлсак ҳам ҳақли равишда ғалабага эришдик деб ҳисоблайман. Ўйинни назорат қилдик", - дейди Абрамов. 

- Бугун ўйнаган футболчилардан кимларни расмий ўйинда майдонга туширишингиз мумкин?
- Ўйлашимча исталган футболчи миллий терма жамоада расмий ўйинда майдонга туша олади. Уларга имконият бердик, ўзларини яхши томонлама кўрсатишди. Тожикистон ФИФА рейтингида 126-ўринда бораётганига қарамай барибир рақибга жиддий қараш керак. Германия ва Голландия ўзаро ўйнаса улар қайси ўриндалигига қарамай ўйин кескин ўтади. Европада ҳам принципиал рақиблар бор. Тожикистон билан ўйинлар доим қийин ўтади. Шу боис таркибдаги ёшларни кўриб олдик, тўғри барча футболчиларни эмас баъзиларини терма жамоага қўшиш мумкин. Атиги 4 кун давомида йиғин олиб бордик. Шу боис бугун жамоавий ўйин кўрсата олмадик. Ҳар бир футболчи индивидуал жиҳатдан маҳоратли. Энди улар футболчилар ўз клубларига кетишади ва терма жамоага чақирилганда ўзларини кўрсатишлари лозим. Қанча кўп ўйин ўтказсак шунча яхши.



- Вадим Абрамов жамоалари олдиндан ҳужумкор ўйин намойиш этиб келган. Аммо сўнгги пайтларда "Бунёдкор"да ҳам, терма жамоада ҳам ҳимояга кўпроқ аҳамият бермоқда...
- Терма жамоада охирги ўйинимизни ўтказганимизга деярли бир йил бўлди. Олдин биз ҳужумкор ўйнардик. Агар бугунги ўйинга қараб айтаётган бўлсангиз ҳар бир жамоа рақиб имкон берганича ўйнайди. Бугун биздан ҳужумкор ўйин кутиш тўғри эмасди, 4 кун ичида бу футболчиларни жамоавий ва ҳужумкор ўйнатиш учун Ибн Ҳаттоб бўлишим керак. Мен сеҳргар эмасман-ку. Менимча бугун кўп ҳужумлар қилдик, эътибор қилган бўлсангиз керак. Ҳимояланмадикку. Вақт керак, кўпроқ вақтимиз бўлса мухлисларга ёқадиган ўйин намойиш этамиз. Яна бир жиҳат терма жамоа учун натижа жуда муҳим. Шу боис бу ҳам ўз таъсирини кўрсатгандир.

- Кейинги ойларда ҳам терма жамоа йиғин ташкил этадими? ФИФА кунлари бекор қилингани туфайли истайсизми ёки йўқми маҳаллий футболилар билан ўтказасиз. Расмий ўйинларда эса легионерларга таянамиз. Бу панд бериб қўймайдими?
- Октябрь ойида йиғин ўтказамиз. Эрон билан ўртоқлик учрашувини уларнинг илтимосига кўра октябрь ойига кўчирдик. Бундан ташқари БАА билан ўртоқлик ўйини ўтказиш борасида келишувга эришдик. Аммо барчаси ўша пайтда авиақатновларга боғлиқ бўлади. Адашмасам БААга қатновлар йўлга қўйилди. Ҳозирги йиғинга "Пахтакор" футболчиларига тегмадик, бошқа футболчиларга мурожаат қилдик. Пандемия туфайли кейинчалик нима бўлишини билиб бўлмайди. Лекин барча легионерларимиз билан алоқадамиз ва уларнинг ўйинларини интернет орқали томоша қилиб бораяпмиз.

- Агар ОФК ЖЧ-2022 саралашининг ушбу босқичини марказлаштирилган ҳолда ўтказишга қарор қилса, бунга қарайсиз?
- Менимча менинг фикримни ҳеч ким сўрамаса керак. Агар шундай бўлса ва январь ёки февраль ойида бўлиши мумкин. Бошимни оғритаётган нарса тақвим шундай тузилгани, ПФЛ билан бу борада баҳслашаяпмиз. Яхши тайёргарлик кўриш, Эрон ва БАА билан ўйиндан кейин ноябрь ойида ҳам иккита ўйин ўтказмоқчимиз. Январь ёки февраль ойига тайёргарлик кўрамиз.


Rating: +41   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика