Latest news

13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  0 13:18Суперлига. Плей-офф: "Арал" – "Бухоро". Таркиблар маълум   5 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  7 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  4 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  3 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  12 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  2 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  15 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1

Вадим Абрамов: «Тўғриси, ўйин менга ёқмади» News

Вадим Абрамов: «Тўғриси, ўйин менга ёқмади»

Coca Cola Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Сўғдиёна» (2:2) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Вадим Абрамов иштирок этди.

- Нима дейишга ҳайронман? Тўғриси, ўйин менга ёқмади. Тахминан, бундай даражадаги учрашувларда доим шундай бўлса керак. Сабаби, учрашувда натижа асосий планда эди. Бу футболчиларнинг руҳиятига салбий таъсир қилди. Ҳисоб 2:0 бўлганида биз хотиржам бўлишимиз керак эди, аммо ҳаммаси тескари кўриниш олди. Тезкор голдан кейин рақиб ўзига қайтди. Йўқ жойдан иккинчи голни ҳам қабул қилдик. Сўнг оддий жойда хатолар қилишга тушдик. Лекин йигитларга раҳмат! Натижани ушлаб қолишди ва ўз олдиларига қўйилган вазифани уддалашди.

Оғир мавсумни ўтказдик. Ҳозир йил давомида йўлимизда учраган муаммоларни санаб берсам, билмадим. Асосийси, бошида бизга қанчалик қийин бўлган бўлса-да, охири яхшилик билан тугади. Бунинг учун клуб тизимида ишлаётган барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман! Бугунги ютуқнинг замирида барчанинг чин юракдан қилган меҳнати, бизга бўлган ишончи ётибди. Хабарингиз бор, йил бошида жамоанинг ўзи бўлиш-бўлмаслиги мавҳум эди. Ҳозир эса, Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритдик. Шунинг учун ҳам барчага раҳмат!

Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритдик. Табиийки, энди ҳаммаси бошқача бўлади. Икки ҳафта дам оламиз, кейин яна машғулотларга киришамиз. Бўшашишга ҳаққимиз йўқ! Таркиб раҳбариятнинг бизга қўядиган вазифасига қараб ўзгаради. Легионерлардан кўра ўзимизда жамоа ўйинини кучайтира оладиган футболчилар бор. Қолаверса, биз Чемпионлар Лигасида ўйнаймиз, табиийки, «Бунёдкор» либосини кийишни хоҳлайдиган ўйинчилар топилади.


TAS-IX эмас


Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика