Latest news

12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  0 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  5 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  20 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  10 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  14 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  3 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  18

Вадим Абрамов: "Шунча меҳнат қилиб ютқазиб қўйиш аламли, ҳаммасига ўзимиз айбдормиз" News

Вадим Абрамов: "Шунча меҳнат қилиб ютқазиб қўйиш аламли, ҳаммасига ўзимиз айбдормиз"

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган “Динамо” - “Бунёдкор” (2:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Нима ҳам дердим, афсуски учта стандарт вазиятдан шунақа голларни ўтказиб юбордик. Бу – футбол. Биз ўзимизнинг нозик нуқталаримизни билардик ва хавотирлар ҳам бор эди. Жамоа ёмон ўйнади, дея олмайман. Афсуски, мағлуб бўлдик. Суперлигада иштирок этаётган жамоа бунақа голларни ўтказиб юбормаслиги керак. Бугун омад рақиб жамоа томонида бўлди, уларни табриклайман.

- Кожо бугун кўп ҳаракат қилди, аммо ўйини чиқмади...

- Бу одатий ҳолат, ўзи футболчи миллий жамоадан қайтгач шундай ҳолат бўлиб туради. Чунки ўйинлар, узоқ масофага учишлар исталган ўйинчига таъсир қилади.

- Аламли мағлубиятдан кейин кийиниш хонасида футболчиларга нима дедингиз?

- Аввало, майдондаги ўз меҳнатингизни қадрланг, дедим. Шунча меҳнат қилиб, ютқазиб қўйиш аламли, ҳаммасига ўзимиз айбдормиз. Ҳа, дарвозабон хато қилгандир, аммо унга ёрдам бериш мумкин эди, вазиятдан олдинги хатоларимиз шундай голларга сабаб бўлди. Аслини олганда учинчи гол киритилишидан олдин жарима зарбасини белгилаш учун менга асос кўринмади. Унгача ҳам ҳакам ўйинни тўхтатиши керак эди. 

- "Динамо"нинг "Пахтакор" ва "Навбаҳор" билан ўйинлари бошқа санага кўчирилганини қандай изоҳлайсиз?

- Ушбу икки жамоа ўйинни бошқа санага кўчириш масаласида бизга мурожаат қилишди, биз уларга йўқ демай, рози бўлдик. Энди бор эътиборимизни кейинги ўйинларга қаратамиз.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика