Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  3 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Вадим Абрамов: "Шомуродов ҳозир яхши формада ва терма жамоага фойда келтиради деб умид қиламан" News

Вадим Абрамов: "Шомуродов ҳозир яхши формада ва терма жамоага фойда келтиради деб умид қиламан"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча Тошкентда машғулот ўтказди.

Машғулотлардан сўнг терма жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов championat.asia сайтига интервью берди. 






- Терма жамоа бир неча кун давомида тоғда машғулотлар ўтказди ва Тошкентдаги йиғин бошланди...

- Барчаси жойида. Одатий режимда ишлашда давом этаяпмиз. Сизга ҳеч қандай янгилик айта олмайман.

- Жароҳат олган Ўрунов ва Яхшибоев йиғинга келмаслиги аниқми? Бошқа жароҳат олганлар йўқми?

- Остон Ўрунов ва Жасур Яхшибоев жароҳат туфайли йиғинга келишмайди. Шукурки бошқа жароҳат олганлар йўқ.

- Терма жамоа сардори Одил Аҳмедовда кичик жароҳат бор эди...

- Одил Аҳмедовнинг жароҳати ўйинларда иштирок этишига тўсқинлик қилмайди деб ўйлайман.

- 29 май куни Дубайда Австралияга қарши ўйнаймиз...

- Ҳа, 30 дақиқадан учта тайм ўйнаймиз. Буни Австралия бош мураббий истади. Барибир 90 дақиқа ўйнаймиз, шунчаки учта 5 дақиқалик танаффус бўлади ва агар керак бўлса футболчиларни алмаштириб оламиз.

- Дубайдан тўғри Саудия Арабистонига учиб кетиладими?

- Ҳа албатта, 1 июнь куни Дубайдан учамиз.




- Рақибларни ҳам кузатиб бораяпсизми?

- Албатта кузатаяпмиз. Бундан ташқари бизнинг биринчи ўйинимиз 7 июнь куни бўлади, рақибларимиз эса 3 июнь куни ўйнашади. Уларни стадиондан кузатиб борамиз.

- Элдор Шомуродов мавсумни ажойиб якунлади ва кетма-кет голлар урди. Бу қувонтирмоқда...

- Албатта бу яхши белги. Асосийси миллий терма жамоада ҳам голлар уришни давом эттириши. У яхши формада ва терма жамоага фойда келтиради деб умид қиламан. Кўп нарса шерикларига ҳам боғлиқ бўлади.

- Мухлислар терма жамоамиздан ғалаба кутишмоқда...

- Ғалаба қозонишни биздан кўпроқ ҳеч ким хоҳламаётган бўлса керак. Мухлисларни хафа қилмасликка уринамиз. Барчасини ўйинлар кўрсатиб беради.

- Марказлашган саралаш баҳслари ҳақида сўнгги фикрингиз...

- Қарор қабул қилиб бўлинган. Энди уни муҳокама қилиш бефойда. Шунчаки мени ташвишга солаётган нарса бу иқлимга мослашиш. Саудия Арабистони билан барибир сафарда ўйнашимиз керак эди. Фақат энди яна иккита қўшимча ўйинни ҳам шу ерда ўтказамиз.



Камолиддин Алимов суҳбатлашди



Кечаги машғулотдан тўлиқ видеорепортажни қуйида томоша қилиш мумкин:



Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика