Latest news

12:45Фердинанд МЮ натижасига катта ҳисса қўшаётган 3 футболчини ажратиб кўрсатди  0 12:07"Челси" "Реал" ортга қайтаришни хоҳлаётган истеъдодга эътибор қаратди  2 11:40Нагельсманн Германиянинг ноябрь ойидаги йиғинидан тажриба майдони сифатида фойдаланиш ниятида эмас  0 10:49АПЛнинг ўртамиёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр  3 10:00Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  2 09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  14 09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  3 08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  2 08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  1 07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  13 01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  8 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  6 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0

Вадим Абрамов: "Саудия Арабистонидан олдин Яман ва Сингапурни ютишни ўйлашимиз керак" News

Вадим Абрамов: "Саудия Арабистонидан олдин Яман ва Сингапурни ютишни ўйлашимиз керак"

Хабарингиз бор, 5 июнь куни ОФК ЖЧ-2022 саралаш босқичининг янги саналарини маълум қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг 13 октябрь куни Яман меҳмони бўлади, 12 ноябрь куни ўз майдонимизда Сингапурни қабул қиламиз ва 17 ноябрь куни сафарда Саудия Арабистони биан куч синашамиз.

Кўриб турганингиздек, ушбу босқичда учта ўйин қолган ва шундан иккитасини сафарда, биттасини уйда ўтказамиз. Янги тақвим маълум бўлгач, миллий терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамовдан қисқача интервью олдик.


- Вадим Карленович, ОФК эълон қилган ЖЧ-2022 саралаш баҳсларининг янги тақвими бўйича фикрингиз? 

- Энг муҳими, ўйинлар қачон бўлиб ўтишини вақтлироқ билганимиз бўлди. Албатта, октябргача ҳали вақт бор ва бизда яхши тайёргарлик учун имкон бўлади деб ўйлайман. Энг муҳими эса ўша пайтга келиб терма жамоанинг қандай ҳолатда бўлиши. 


- Навбатдаги учта ўйинга тайёргарлик қай тарзда олиб борилади? 

- Бу борада дастлабки йиғинни сентябрь ойида ўтказишни режалаштирганмиз. Чунки буёғига Суперлига клублари тиғиз тақвимда ўйнайди ва ёзда терма жамоани йиғишга фурсат бўлмайди. Сентябрда эса ФИФА кунлари бор. Шу боис кузнинг биринчи ойида илк йиғинни ўтказмоқчимиз. Ушбу йиғин чоғида ҳеч бўлмаса битта ўртоқлик учрашуви ўтказишга ҳаракат қиламиз. 


- Тожикистонга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказишимиз мумкин экан. 

- Ҳа, шундай гап бор ва бу борада иш олиб бориляпти. Лекин расман аниқ бўлмагунча бир нарса дейиш қийин. Жаҳон чемпионатига саралашни 13 октябрдан давом эттирамиз, шу куни сафарда Яман меҳмони бўламиз. Бу ўйингача ҳам битта ўртоқлик учрашуви ўтказишни режа қилганмиз. 


- Вазият шундайки, биз қолган учта ўйиндан иккитасини сафарда, асосий рақибимиз Саудия Арабистони эса тўртта ўйиндан учтасини ўз майдонида ўтказади. 

- Энг муҳими, биз сафарда Яманни ютиб келишимиз керак. Чунки бу ўйинга кўп нарса боғлиқ. Мен вазиятни яхши тушуниб турибман, бизда учта ўйин қолган, саудияликларда эса тўртта. Лекин бу билан ваҳимага берилиш керак эмас. Энг муҳими, биз улардан бир очко олдиндамиз. Агар Яман ва Сингапурни мағлуб этсак, Саудия Арабистонига кўтаринки кайфиятда йўл оламиз ва уларни ҳам ютиб келишга ҳаракат қиламиз.


- Билмадим, бу саволни бериш қанчалик тўғри ё нотўғри. Шунга қарамай, сизнинг фикрингиз ҳам қизиқ. Яқинда Ўзбекистон терма жамоасини Усмон Тошев бошқариши мумкинлиги ҳақида гап чиқди? 

- Ҳа, мен ҳам бу ҳақда эшитдим. Лекин нима дейишим мумкин? Бу саволни яхшиси шу хабарни ёзган Шаҳбоз Беғамовга беринг. Чунки хабарни ёзган у. Шу боис гап нимадалигини мендан яхши билади.

Х.Холиқов суҳбатлашди.

Rating: +52   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика