Latest news

22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  6 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:13"Женоа" — "Интер". Таркиблар маълум  0 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  33 21:04"Самсунспор" — "Башакшехир". Таркиблар маълум  18 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  1 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8 18:08Суперлига ўтиш ўйинини ким бошқаради?  7 17:33Марко Станоевич Ўзбекистондаги фаолияти, "Насаф"дан кетиши ва унга қарши ўйнаган энг яхши футболчилар ҳақида гапирди   1 16:15"Насаф": Умар Эшмуродов билан шартнома узайтирилди  3 15:13"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум  14 14:31"Тоттенхем" 70 миллионлик форвардни нишонга олди  4 13:57"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди  2

Вадим Абрамов: "Ростов" "Женоа"дан кучсиз эмас" News

Вадим Абрамов: "Ростов" "Женоа"дан кучсиз эмас"

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Элдор Шомуродовнинг "Ростов"дан "Женоа"га ўтганини ва РПЛнинг кучини баҳолади.

"Терма жамоа мураббийи сифатида, мен учун асосийси Шомуродовнинг "Женоа"да ўйин амалиётига эга бўлиши. РПЛ ва Италияга ўхшаган топ чемпионатлар ўртасида катта фарқ бор деб ўйламайман. "Ростов" "Женоа"дан кучсиз эмас. "Интер" ва "Ювентус" каби топ-жамоаларга қарши ўйинлар эса мавсумда унчалик кўп эмас. Агар "Ростов" Европа Лигаси гуруҳ босқичига чиқса, шундай жамоаларга қарши ўйнаши мумкин эди.

Мослашиш жараёни ҳаммада ҳар хил ўтади ва буюк футболчилар доим ҳам бирдан ўйнаб кетишмайди. Ҳар қандай ўйинчига янги лигада мослашиш учун вақт керак. Аммо Элдор "Женоа"да ўйнаши керак деб ҳисоблайман. Унинг камтар йигит эканлиги ҳақиқат, бу унга ҳалал бериши мумкин. Аммо итальянлар - хушмуомала одамлар, уларнинг тили эса унчалик қийин эмас. Трансферга келсак мен бу борада у билан гаплашмадим. У терма жамоага келиши керак. Унинг чиптаси 5-сана учун. У кела оладими ёки йўқ, буни билмайман.

Ўзбекистонда ҳам сифатли ўйинчилар борлигини вақт кўрсатади. Биз Россия билан терма жамоа даражасида учрашишимиз керак, шунда ҳамма бу ерда футбол билан ҳаммаси жойида эканлигига амин бўларди. Маҳсулот юзи кўрсатилади дейдилар. "Пахтакор" "Спартак" (0:4) билан муваффақиятсиз ўйнади, аммо бу тасодиф. Агар улар яна бир бор учрашишса, умуман бошқача ўйин бўлади", - дейди Абрамов.

Rating: +34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика