Вадим Абрамов: "Пахтакор"ни чемпионлик билан табриклайман"
12 sep 2015 19:41
News
Вадим Абрамов: "Пахтакор"ни чемпионлик билан табриклайман"
"Пахтакор" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Вадим Абрамов қатнашди.
"Афсуски терма жамоадан келган футболчилар ўйинга тўлиқ тайёр эмас эди. Шу ерда адашдим. Мағлубиятда тўлиқ ўзим айбдорман. Учрашувда юзага келтирган вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Биринчи бўлимда иккита мажбурий ўзгаришни амалга оширдик. Бугун футболчилар ўз даражасида тўп сура олишмади. Тўғри, терма жамоага "Пахтакор"дан ҳам кўплаб футболчилар жалб этилган эди. Бироқ фарқи шундаки, "шерлар" футболчилари ўйнашди. Бизникилар эса турислардек сайр қилиб келишди. "Пахтакор"ни чемпионлик билан табриклайман. Нега эрта? Чунки "Пахтакор" бошқа жамоаларга ютқазадиган жамоа эмас. Уларни қийин учрашувлар кутмоқда? Ўша баҳсларни 90 дақиқасидан кейин томоша қилишни бошлаш керак. Қани нима бўларкин?", - деди Вадим Абрамов.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments