Latest news

22:55"Сельта" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  9 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  5 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   0 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  163 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:09"Гёзтепе" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  10 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  17 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  38 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  66 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  7

Вадим Абрамов: "ОЧЛдаги илк ғалабадан хурсандмиз" News

Вадим Абрамов: "ОЧЛдаги илк ғалабадан хурсандмиз"

"Локомотив" - "Ал Садд" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анужманида мезбонлар устози Вадим Абрамов қатнашди.

"Локомотив" ўз тарихида илк бор ОЧЛда ғалаба қозонди. Бу хурсанд қилмай қўймайди. Агар бугун плей офф ўйини бўлганида ғалаба қиймати анча юқори бўларди. Аммо биз фақатгина 3 очко олдик холос. Ўтган ўйиндаги мағлубият тасодифлигини исботлай олганимиздан хурсандмиз", - дейди Абрамов.


"Мураббий фикрларига қўшиламан. Ғалаба қозониш доим ёқимли. Кейинги ўйинларда ҳам шундай ўйнашга ҳаракат қиламиз", - дейди ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган Марат Бикмаев. 


- Кейинги учрашувда Ислом Тўхтахўжаев майдонга туша олмайди. Бу режаларингизга таъсир қиладими?

- Албатта, бу режаларга таъсир қилади. Лекин жуда кўп оддий ҳолатларда сариқ олаяпмиз. Бу борада футболчилар билан гаплашиб оламиз. Демак унинг ўрнида бошқа футболчи ўйнайди.


- Икром Алибоев сизнинг ишончингизни оқладими?

- ОЧЛдаги илк ўйин учун яхши ўйнади. Албатта учрашув бошида у ҳаяжонланди, лекин ўйини яхши бўлди.


- Сўнгги йилларда у қадар ёрқин ўйин кўрсатмаётгандингиз. "Сўғдиёна"га гол урдингиз, бугун иккита тўп киритдингиз. Марат Бикмаев қайтдими?

Марат Бикмаев: - Жароҳат туфайли узоқ муддат майдонга туша олмадим. Энди-энди сафга қайтаяпман.


- Нестеровни нима учун бугун майдонга тушурмадингиз? "Ал Ҳилол" ва "Фулад" учрашувидан қандай натижа кутаяпсиз?

- Маъмур Икромовга яна бир имконият беришга қарор қилдим. Бугун гол ўтказмаганидан хурсандман. "Ал Ҳилол" ва "Фулад" учрашувида дуранг бўлса яхши...


Нарзулла Сайдуллаев

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика