Latest news

15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  20 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  8 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  11 12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  2 12:15TVCOM'да бугунги ўйинлар: “Ман Сити”, “Барса” ва бошқалар  1 11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  6 11:35Арне Слот "Ливерпуль"нинг асосий мақсадини айтди  0 11:15Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди?  4 10:50Колумбия бош мураббийи: "Мундиалга футболчилар энг яхши ҳолатда келиши учун тайёргарлик кўрамиз"   8 10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  20 09:50Флик: “Ламин Ямал ҳозир ҳайратланарли даражада ўсиш кўрсатяпти”  0

Вадим Абрамов: "Мухлисларимиз уйдаги ғалабани соғиниб қолишганди" News

Вадим Абрамов: "Мухлисларимиз уйдаги ғалабани соғиниб қолишганди"

Суперлига 19-туридан ўрин олган "Динамо" - ОКМК (1:0) учрашувидан сўнг "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Самарқандда узоқ кутилган ғалабани қўлга киритдик ва бу билан мухлисларни табриклайман. Бизни қўллаб турган ва стадионга келган ҳаммага раҳмат. Учрашувга келадиган бўлсак, бугун жуда яхши жамоа билан ўйнадик. ОКМК рақобатли жамоа, чемпионат етакчиларидан бири. Шу боис ғалаба қозонганимиз икки карра хурсанд қилди. Йигитлар кўп куч сарфлашди, энди кейинги баҳс учун тезрок тикланмасак бўлмайди.

- ОКМК айниқса охирги дақиқаларда яхши футбол намойиш этиб гол уриб кетади. Бугун ҳам шундай бўлиши мумкин эди, аммо жамоангиз яхши ҳимоялана олди.

- Биз рақибнинг стандартларда кучли эканини билардик, шу боис "иккинчи қават"да яхши ўйнайдиган футболчиларни туширдик. Яна бир бор футболчиларимизга раҳмат, 20 август куни яна майдонга тушамиз ва шу ўйинда ҳам бор куч билан ҳаракат қилишларини тилаб қоламан.

-  Бугун таркибда ротацияга қўл урдингиз. Бу нима билан боғлиқ?

- Ҳар ўйиндан олдин рақибни ўрганиб чиққан ҳолда таркибни белгилаймиз. Биласиз, асосий дарвозабонимиз бўйи унчалик баланд эмас. ОКМКда бош билан яхши ўйнайдиган футболчилар борлигини инобатга олиб, дарвозага Эдем Немановни қўйдик. Бошқа чизиқларга ҳам шундай ўзгаришларни қилдик.

- Вилоят ҳокими билан гашлаганингизда янги стадион ва база ҳақида гап борганди.

- Вилоят ҳокимимизга катта раҳмат, "Динамо" учун ҳамма шароитни қилиб беряпти. Ўйлашимча, шу йилнинг ўзида янги базамиз фойдаланишга топширилади. Ҳаммаси секин-аста бўлади. 

- Улуғбек Ҳошимовнинг жароҳати ҳақида

- Унинг тезроқ соғайиб кетишидан умидворман. "Сўғдиёна" билан ўйингача тайёр бўлишини жамоа шифокорлари билан маслаҳатлашиб ҳал қиламиз.

- Турнир жадвалида жуда зич ҳолат юзага келган. "Динамо"нинг имкониятлари қандай деб ўйлайсиз? Ҳар ҳолда бюджет томонлама биздан анча юқори жамоалар билан беллашишга тўғри келади.

- Майдонда пул футбол ўйнамайди, футболчилар футбол ўйнайди. Биз ҳам энг яхшисига умид қиламиз. Мавсумни "Насаф" билан ўйнаб якунлаймиз. Бу охирги ўйинимиз бўлади ва шу учрашувда ҳам кўп нарса ҳал бўлиб кетиши мумкин.

- Стадиондаги муҳит ҳақида

- Мен мухлисларимизни табрикладим. Бугун стадионда жуда яхши муҳит ҳукмрон сурди. Ишқибозлар 12-ўйинчидек ўзларини тутишди. Мухлислар бизга доим кўмак бериб туришади. Мухлислик борасида Самарқанд алоҳида ажралиб туради, мухлислар бизни қўллагани стадионга келишади ва ўз навбатида биз ҳам улар олдидаги масъулиятни ҳис қиламиз. Шу боис ҳам матбуот анжуманини ўз майдонимизда узоқ кутилган ғалаба билан бошладим, чунки ишқибозлар уйдаги ютуқни соғиниб қолишганди.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика