Latest news

19:48Суперлига. "Қўқон-1912" – "Машъал" 0:0 (матнли трансляция)  0 19:46Рэшфорд агентларига "Барселона"га қўшилишни истагаётганини айтди  1 19:46Суперлига. "Бухоро" - "Андижон" (матнли трансляция)  1 19:21Ўзбек телеканаллари Абдуқодир Ҳусанов иштирок этадиган Клублар ўртасидаги ЖЧ намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  5 18:44Рабьо "Милан"га ўтмоқчи эмас  0 18:17Расман: "Реал" ҳужумкор ярим ҳимоячи трансферини эълон қилди  21 17:49"Пахтакор" стадионининг айни пайтдаги ҳолати  11 17:20Шота Арвеладзе: "Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига чиққан Ўзбекистон терма жамоасини табриклайман!"  3 16:55ОФК Осиё саралаш босқичи плей-оффининг мезбонларини маълум қилди  24 16:32ПСЖ президенти клуб мавсуми ҳақида ҳужжатли сериал чиқишини эълон қилди  0 16:04Ана холос! Неймар фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  6 15:36Гаттузо Италия терма жамоасида ишлашга яқин: У аллақачон Буффон билан учрашган  4 15:07Суперлига. 12-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Қизилқум" ва "Шўртан"да йўқотишлар бор  0 14:44Расман: Акмал Шораҳмедов – "Андижон"нинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  11 14:29Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  48

Вадим Абрамов: "Мени ҳам ишдан бўшатишса норози бўламан" News

Вадим Абрамов: "Мени ҳам ишдан бўшатишса норози бўламан"

"Локомотив" - "Ал-Ҳилол" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "темирйўлчилар" бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.
"Рақибни табриклайман. Гуруҳдаги энг кучли жамоа эканини кўрсатди. Биринчи бўлимда жуда ҳам ёмон ўйнадик. Иккинчи бўлимда ҳужумкор бошладик. Лекин улар гол уриб кетишди", - деб гап бошлади Абрамов.

- Ўзбек клублари ОЧЛдаги омадсиз иштирок этишмоқда. Чемпионатимиз куз-баҳор тизимига ўтгани яхши эмасми?
- Йўқ шу тизимнинг ўзи яхши. Ўтган йилларда клубларимиз яхши иштирок этишганди. Бизга шунчаки ОЧЛдаги тажрибасизлик етишмади. Биринчи йилдаёқ жуда кучли жамоаларга қарши ўйнадик.

- Ёшлар жамоасида Икром Алибоев каби футболчилар яна борми?
- Ҳозирча фақат у. Жамоанинг мактаби фаолиятидан қониқаяпман. Ёшларга имкон бериб борамиз, улар хатолар қилиб ўсишади.

- Жамоангиз зарба бериш эмас тўпни ўзида сақлаб туришга уринаётгандек таассурот қолдирмоқда.
- Четдан қараганда шундай бўлиши мумкин. Рақиб имкон берса зарба бераяпмиз. Имкон бўлмаса зарба ҳам бўлмаяпти.

- Бикмаевни алмаштирганингизда норозидек туюлди...
- Ким алмаштирилганида хурсанд бўлади? Бу нормал ҳолат. Агар мени ҳам ишдан бўшатишса мен ҳам норози бўламан (кулади).

- Жасур Ҳасановни нима учун айнан биринчи бўлимда алмаштирдингиз?

- Шунчаки у ўйинга киришиб кета олмади. Жуда кўп хатога йўл қўйди. Шу боис таваккал қилиб марказни кучайтиришга қарор қилдим.

- "Ал Ҳилол" жамоаси ҳақиқатдан ҳам кучли эканини кўрдик. Бундай жамоаларга қарши қандай ўйнаш керак?
- Шунчаки хатосиз ўйнаш керак. Агар Саудияда ўтган баҳсни кўриб чиқсангиз биронта вазиятда тўп олиб қўйишмади, ўзимиз тўпни олдириб қўявердик.

Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика