Latest news

21:20"Айнтрахт" "Нюкасл"нинг Экитике бўйича берган катта суммали таклифини рад этди  0 21:08Туғилган кундаги машғулот: U-23 терма жамоаси йиғинларни бошлади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  5 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:38"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатини тўхтатмаяпти  9 19:10Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди  0 18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0 18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  3 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  18 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   14 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  2 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  9 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  4 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3

Вадим Абрамов: "Мени четлатишдими? Буни энди сиздан эшитяпман" News

Вадим Абрамов: "Мени четлатишдими? Буни энди сиздан эшитяпман"

Сал аввалроқ ЎФФ расмий сайти "Нефтчи" бош мураббийи Вадим Абрамовни номаълум муддатга четлатгани ҳақида хабар берди.

Бу хабарни ўқиб биз ҳам лол қолдик ва нима сабабдан деган савол юзага келди. Шундан сўнг Абрамов билан боғланиб унинг фикрлари билан қизиқдик.

- Мени четлатишдими? Бу ҳазилми ё чинми? Менинг хабарим йўқ. Буни энди биринчи марта сиздан эшитиб турибман, - деди Вадим Карленович ҳайрон бўлиб. - Тўғриси, нима учун футболдан четлатилганимни билмайман. 

- Сизни ЎФФ ва ПФЛ шаънига нотўғри фикрлар билдирган деб ёзилган.

- Ҳа, шундайми? Биз - футбол кишиларимиз. Футболда ҳар кимнинг ўз фикрини айтишга ҳаққи йўқми? Кеча ПФЛда йиғилиш бўлди. Унда мен ҳам қатнашдим. Бир-иккита гапга ўз муносабатимни билдирдим. Эшитган бўлсангиз керак, кейинги йил олий ва биринчи лигада ўйнаш учун футболчилар норматив топширади. Норматив жуда мураккаб тузилган, уни ҳатто Бобби Чарльтон ҳам топширолмасди. Мен ПФЛнинг баъзи қарорлари бўйича ўз фикримни айтдим, балки биронта гапим ёқмаган бўлиши мумкин.

- Энди федерацияга бориб масалага ойдинлик киритсангиз керак?

- Албатта, бораман. Кимгадир гапларим ёқмаган бўлса, кечанинг ўзида юзимга айтишса бўларди. Энди федерацияга ўтиб тушунтириш беришларини сўрайман. Агар ҳамма мени ўзбек футболи учун кераксиз одам деб ҳисобласа, бунинг учун мени четлатишлари шарт эмас, ўзимга айтишса индамай футболдан кетаман.

Х.Холиқов суҳбатлашди.

Rating: +521   
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика