Latest news

21:59"Барселона" ёзда Осиёга келади  0 21:50Суперлига. "Динамо" - "Сурхон" 1:0 (матнли трансляция)  17 21:27Артём Петросян: "Футболчилар руҳий жарликда. 3-4 кун ичида бу ҳолатдан олиб чиқиб бўлмайди"  8 20:55Виталий Левченко: "Таркибимизда йўқотишлар кўп. Ким соғлом ҳолатда бўлса, ўша ўйнаяпти"  5 20:29"Арсенал" "Ливерпуль"га чемпионлик йўлаги ташкил қилиб берадими? Артета жавоб берди  2 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Андижон" майдонидаги водий дербисида устун келди  79 19:54"Реал"нинг азалий рақиби Лунин учун 25 млн евро беришга тайёр  0 19:27"Ньюкасл" "Бавария" юлдузига қизиқмоқда  0 18:56Рюдигер "Челси"га қайтиши мумкин  0 18:28Максим Шацких "Андижон" – "Нефтчи" учрашувига келди  16 18:06Осиё жамоалари Жаҳон чемпионатини тарк этди  1 17:38Расман: Хаби Алонсо "Байер"дан кетаётганини эълон қилди  30 17:24АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди  0 16:49АПЛда апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланди  0 16:26Ўзбекистон Кубоги. 3-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0

Вадим Абрамов: "Мен Қорбобо эмасман" News

Вадим Абрамов: "Мен Қорбобо эмасман"

ОЧЛ 5-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Ал Ҳилол" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Вадим Абрамов қатнашди.
"Эртага энг муҳим ўйин кутиб турибди. Кейинги босқичга чиқмоқчи бўлсак ютишимиз керак. Эртанги ўйинни кутаяпмиз, йигитлар ўзларининг кучли ўйинларини кўрсатиб ғалаба қозонишлари керак. Рақиб оддий эмас, улар гуруҳ пешқадами бўлиб туришибди", - дейди Абрамов.

"Ўтган турдаги ғалабадан сўнг гуруҳдан чиқиш имконияти ошди. Эртага ҳам ғалаба қозониб мухлисларимизни хурсанд қилишга уринамиз", - дейди Шоаҳмедов.

- Рақиб устози "Локомотив" ўйиндан ўйинга кучайиб бораётганини таъкидлади. Жамоада бу сезилаяптими?
- Албатта мавсум бошида у қадар яхши спорт формасида эмасдик. Ҳар бир ўйиндан кейин йигитларда ўзига ишонч пайдо бўлмоқда.

- "Ал Ҳилол" 10та ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти. Эртага ниманинг эвазига ғалаба қозонмоқчисиз?

- Буни билмагандим тўғриси. Жамоанинг ўйин услуби менга "Реал"ни эслатиб юборади. Эртага клуб шаъни учун курашамиз, ғалаба учун боримизни берамиз.

- Сиз биринчи марта бундай катта мусобақада иштирок этаяпсиз. Мусобақа ҳақида фикрларингиз қандай?
Санжар Шоаҳмедов:
- Албатта Осиёнинг энг кучли мусобақасида ўйнаш ҳар бир футболчининг истаги. Бу ерда ҳар бир мамлакатнинг энг кучли клублари иштирок этишади. Эртага ғалаба қозонишга уринамиз.

- Эртага Тўхтахўжаев дисквалификация туфайли майдонга тушмайди. Унинг ўрнида ким ўйнайди?
- Албатта бу қўшимча муаммо. Лекин Салим Мустафоев унинг ўрнини билинтирмаслигига ишонаман.

- Рақиб сафида Носир Ал Шамрони эртага майдонга тушиш тушмаслиги сўроқ остида турибди. Эртага у майдонга тушса "Локомотив" бунга тайёрми?

- Йўқ, футбол жамоавий ўйин. Битта футболчига қараб тактика танламаймиз. Агар тушмаса яхши, тушса унга қарши ўйнаймиз бошқа илож йўқ.

- Деярли ҳар бир ўйинда сиз таркибда қандайдир сюрприз қилаяпсиз. Эртага ҳам "Ал Ҳилол" учун сюрприз қиласизми?

- Тўғриси мен Қорбобо эмасман (кулади). Сюрпризларни ёқтирмайман, агар таркибимизда барча соғ бўлса ва тайёр бўлса шу менга яхши. Масалан эртага Тўхтахўжаев ўйнай олганида ҳеч қандай муаммо бўлмасди ва уни майдонга туширардим. Эртанги ўйинга таркибни аниқлаб бўлдим, насиб қилса ҳеч қандай сюрприз бўлмайди.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика