Latest news

00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  2 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  1 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  1 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  27 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0 18:19Нойер жароҳат олди  7 17:50Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди  12 17:25Гвардиола: "Жуда қийин бўлди, "Кристал Пэлас" жуда кучли"  3

Вадим Абрамов: "Мавсум бошида 14та жамоа ҳам чемпионлик учун курашади" News

Вадим Абрамов: "Мавсум бошида 14та жамоа ҳам чемпионлик учун курашади"

"Навбаҳор" - "Локомотив" (0:1) учрашувидан сўнг икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унинг дастлабки қисмида меҳмонлар устози Вадим Абрамов қатнашди.

"Ҳозир таркибимизда бор бўлган футболчилар билан бирга олдимизга қўйилган вазифаларни бажаришга ҳаракат қиламиз. Термага кўплаб ўйинчиларимизни олиб кетишади. Агар терма жамоа йиғилганида клублар ўртасидаги ўйинлар тўхтатилади. Бунда муаммо бўлмаса керак.

Иккала жамоа мураббийлар берган кўрсатмаларга кўра ўйнади. Бундай майдонда фақат битта тактика бўлади: "Тўпни олдинга теп, комбинация бўлади". "Навбаҳор" яхши ўйнади, ҳимоячиларимиз уларга нисбатан муносиб қаршилик қилишди. Ҳакамлар иккала томонга ҳам хатолар қилди, у ҳам одам. Ҳалол футбол бўлди.

"Навбаҳор"га кейинги ўйинларда омад тилайман, мухлисларига гап бўлиши мумкин эмас, агар шундай ўйнашда давом этишса юқори ўринларга даъвогарлик қилади. Косонсойга фақат ғалаба учун келгандик. Гол ўтказмай ғолиб бўлганимиздан хурсандман. Дилшод Жабборов асли наманганлик бўлгани учун бугун уни фақат иккинчи бўлимда туширди, унга босим бўлишини билгандим.

Мавсум бошида 14та жамоа ҳам чемпионлик учун курашади. Дастлабки 5та турдан сўнг вазият ойдинлашади. Асосий даъвогарлар "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Насаф" ҳисобланади. "Олмалиқ" эртага ғолиб бўлса кейин кўрамиз", - дейди Вадим Абрамов.

Шерзод Ҳамдамов ёзиб олди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика