Latest news

09:40Симеоне кечаги мағлубиятга изоҳ берди  1 09:16"Барселона" жамоаси АҚШдаги ўйини бекор қилингани бўйича баёнот билан чиқди  0 08:48Артета кечаги йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 08:22Футзал. Ўсмирларимиз III Осиё ёшлар ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Гуруҳда кимларга қарши баҳс олиб боришимиз маълум  0 08:00Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" - "Насаф" 4:1  1 07:55Sofascore. Йирик ҳисобда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  9 07:26ОЧЛ 2. Бугун "Андижон"га мухлислик қиламиз  7 02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  17 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  6 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  14 01:38Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди  6 00:45Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"  39 00:17Куртуа: "Ҳакамлар "Реал"га ёрдам берганини ҳеч қачон кўрмаганман"  33 23:40ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди  60 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  262

Вадим Абрамов Кожо бўйича вазиятга ойдинлик киритди News

Вадим Абрамов Кожо бўйича вазиятга ойдинлик киритди

"Динамо" ҳужумчиси Жоэль Кожонинг Эроннинг "Истиқлол" клубига ўтиши амалга ошмай қолгани ҳақида ёзгандик.

"Динамо" Жоэль Кожони "Истиқлол"га сотишни истамади. Футболчи мураббий ва клуб директорини айбламоқда         


Биз вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Вадим Абрамов билан боғландик.

- Жоэль Кожо билан боғлиқ вазият ҳақида сўрамоқчи эдик. "Истиқлол" клуби таклиф билан чиққани ростми?

- Ҳа, битта эмас иккита клуб бизга таклиф билан чиқди.

- Трансфер амалга ошмай қолганида футболчи ва унинг турмуш ўртоғи сизни ва директорни айбламоқда...

- Биласизми мен кимнидир турмуш ўртоғининг фикрига жавоб беришни истамайман.

- Майли, трансфер нима учун амалга ошмади?

- Агар бу таклиф Ўзбекистондаги трансфер ойнаси очиқ пайтида бўлганида биз ўйлаб кўрган бўлардик. Сабаби биз Кожони сотсак ўрнига бошқа ҳужумчи олишимиз керак бўларди. Ҳозир бизда трансфер ойнаси ёпиқ. Нима уни қўйиб юборишимиз керакмиди? Футболчининг клуб билан 1,5 йиллик шартномаси бор.

- Кожо ўз интервьюсида футбол ўйнашга хоҳиши йўқлигини айтди. Ҳужумчи бу ишлардан кейин футбол ўйнамай қўйиши, голлар урмай қўйишидан қўрқмайсизми?

- Агар шундай қиладиган бўлса фақат ўзига зарар қилган бўлади. Агар футбол ўйнамай қўйса биздан кейин кимга керак бўларкин? Аслида у "Динамо"даги ўйинлари орқали шу даражага чиққанини унутмаслиги керак.


Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика