Latest news

01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  0 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  2 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  33

Вадим Абрамов: "Жавоб ўйинида имкониятларимиздан фойдаланишга ҳаракат қиламиз" News

Вадим Абрамов: "Жавоб ўйинида имкониятларимиздан фойдаланишга ҳаракат қиламиз"

"Насаф" - "Локомотив" (2:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида "темирйўлчилар" бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.

"Ўйин ҳақида нима ҳам дердим. Ютқаздик. Олдимизда жавоб учрашуви бор. "Насаф" бугун яхши ўйнади ва ғалаба қозонди. Ҳали имкониятларимиз бор ва жавоб учрашувида биз охиригача курашамиз. Албатта, 2:0 жуда яхши ҳисоб. Лекин энди бошқа чорамиз йўқ. Жавоб баҳсида барча имкониятларни ишга соламиз", - деди Вадим Абрамов.


- Иккинчи бўлимда ҳужумчини эмас, ярим ҳимоячини майдонга туширдингиз. Қайдномада икки нафар ҳужумчи бор эди. Ҳужумчини майдонга туширмаганингизни сабаби нимада?
- Камчилик билан ҳаракат қилганимиз боис, олдинга боришга таваккал қилмадим. Акс ҳолда аниқ яна гол ўтказиб юборардик. Шунингдек, Лутфулла Тўраев бугун яхши ўйнай олмади. Шу боис ҳам вазиятдан келиб чиқиб, майдон марказини кучайтириш мақсадида ўрта чизиқ вакилини майдонга туширдим.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика