Latest news

13:18Суперлига. Плей-офф: "Арал" – "Бухоро". Таркиблар маълум   0 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  6 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  4 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  3 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  10 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  2 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  15 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  12

Вадим Абрамов: "Исматуллаев менга фаолиятини тугатмоқчилигини айтганди. Агар ўйнашни истаганда, унга имконият берардим" News

Вадим Абрамов: "Исматуллаев менга фаолиятини тугатмоқчилигини айтганди. Агар ўйнашни истаганда, унга имконият берардим"

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Динамо" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида қатнашди.

– Ўйин ҳақида

– Ўйинни ҳамма кўрди. Қизиқ учрашув бўлди, гол урилмади, аммо вазиятлар бўлди. Биринчи бўлимда бизда гол уришга имкониятлар бўлди, иккинчи бўлимда эса устунлиқни рақибга бой бердик. "Бунёдкор" иккинчи бўлимда ўйинни бошқарди. Биз қарши ҳужумда уларни тутишга ҳаракат қилдим, лекин буни иложи бўлмади. "Бунёдкор"да ҳам, бизда ҳам вазият бўлди. Охирги паслар етишмади. Гол уролмаганимиздан кейин, ҳисоб ўйинга мос бўлди дея оламиз. Самарқанддан келган мухлислардан узр сўраймиз. Биз уларни хурсанд қила олмадик.

– "Динамо" "Металлург"га қарши ўйинда биринчи бўлимни суст ўтказганди. Бугун ҳам шундай ҳолат юз берди. Айниқса Нарх ва Кожода агрессивлик кўринмади. Улар ўз даражасидан паст ўйнаётгани нима билан боғлиқ?

– Ҳа, Нарх бугун ўз имкониятларидан паст ўйнади. Бундан ўзимиз ҳам хайронмиз. Бу балки унинг кичик жароҳати билан боғлиқдир. У жангчи ва кичик жароҳат билан ўйнамоқда. Бугун бир неча марта яхшироқ пас бериши мумкин эди, аммо буни уддалай олмади. 

– Анвар Ғофуров ўз вақтида қўл остингизда тўп тепган, бирга ишлагансиз ҳам. Унинг ишини қандай баҳолайсиз?

– "Бунёдкор"да жуда яхши жамоа шаклланган. Уларнинг ОКМК билан ўйинларини кўрдим, мағлубиятга лойиқ эмасдилар, бор пенальти ҳам негадир берилмади. Умуман олганда яхши жамоа, ўйинни назорат қилишга ҳаракат қилишмоқда. Таркибдаги футболчилар ҳам яхши савияда. 

– Акбар Исматуллаев ва "Динамо" ўртасидаги можаро кўпчиликни қизиқтирмоқда. У қишда клуб билан шартнома имзолади. Лекин якуний қайдномага киритилмади. Аслида нима бўлган эди?

– Биз уни жамоага олиб келмоқчи эдик. Шахсан ўзим уни "Динамо"га таклиф қилдим. У ўшанда фаолиятини тугатмоқчи эди. Мен уни яна ўйнашга кўндирдим. Кейин биз йиғинларга борганимизда кўрдимки, у бизга ёрдам берадиган формада эмас. Ундан нима қилишни истаётганини сўрадим, у сиз нима десангиз шу бўлади, деди. У пайтда Исматуллаевга "Қўқон-1912", "Машъал" клубларидан таклиф бор эди. У менга Про лигада ўйнашни хоҳламаётганини айтди. Кейин "Қизилқум" варианти чиқди. У бу вариантни ҳам истамади ва фаолиятини якунлашни истаётганини маълум қилди. Ярим йил қаердадир ўйнашни, формага кириб олишни истасанг, мен сенга ёрдам бераман дедим. У эса йўқ, фаолиятимни якунлашни истайман деб айтди. Суҳбат шундай бўлганди. Ўшанда Акбарга биз билан бўлган икки ой учун маош тўлашимизни айтдик. Бундан муаммо йўқ эди. Кейин эса футболчилар уюшмасидан хабар келди. Акбар Исматуллаев биздан ўша икки ой ва яна кейинги икки ойлик маошини тўлаб беришни талаб қилди. Агар ўйнашни истаганда, мен унга имконият берардим. Исматуллаев эса фаолиятини якунлашини айтганди. Бу менимча нотўғри иш. Кейин эса сиз айтган тушунарсиз вазият юзага келди. Мен бўлган ҳолатни айтиб бердим, уни қандай талқин қилиш сизнинг ишингиз. Ўша пулни тўлаш керак бўлса, тўлаймиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика