Latest news

08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  0 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  8 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  7 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  4 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  35 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  20 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  3 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  12 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  69 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  308 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12

Вадим Абрамов: "Ҳозирча Суперлигага чиқиб бўлганимиз йўқ" News

Вадим Абрамов: "Ҳозирча Суперлигага чиқиб бўлганимиз йўқ"

"Қўқон-1912" ҳамда "Динамо" ўртасидаги Про лига ўйинидан (0:0) сўнг меҳмон жамоа устози Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

Вадим Абрамов: "Ўйин курашларга бой бўлди. Баҳс Ҳудди Кубок учрашувидек таассурот қолдирди. Мезбонлар бизни мағлуб этишни жуда хоҳлаганди. Биринчи бўлимда вазиятлар ярата олдик, иккинчисида эса рақиб узатмалар орқали баҳсда устунлик қилишди. Йигитлар бу босимга чидаб беришди. Дуранг бизни қониқтирарди".

- "Динамо"нинг 10-рақамдаги футболчиси баҳс охирида вақтни чўзишга ҳаракат қилди, бу сизнинг кўрсатмангизми?

- Йўқ. Эътибор берган бўлсангиз бунгача вақт чўзган футболчини алмаштирдим. Ўйинчилар баъзида футбол айёрликларидан фойдаланишади. Мен кўрсатма берганим йўқ, аммо бунга қарши ҳам эмасман.

- "Динамо" Суперлигага чиқиш масаласини деярли ижобий ҳал қилди, келаси мавсум жамоанинг неча фоиз футболчилари сақлаб қолинади?

- Ҳали чиқиб бўлганимиз йўқ. Масала ҳал бўлганидан сўнг кўриб чиқамиз. Жамоамиз ёмон эмас, аммо бугунги баҳсдан сўнг баъзи саволлар пайдо бўлди.

- "Динамо" Ўзбекистон Кубогида "Насаф" билан ўйнайди. Улар таркибида терма жамоа вакиллари бор ва улар чарчаб келишади. Самарқанд клуби финалга чиқа оладими?

- Ҳаракат қиламиз. Ҳар доим ҳам ярим финалга чиқавермаймиз. Йигитлар ўзини кўрсатишмоқчи. "Насаф" жиддий жамоа. Аввалги босқичларда ҳам рақиблар кучли эди. Қарши клуби айни дамда ўзбек футболи етакчиси. Мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

- Жоель Кожо Қирғизистон терма жамоасига чақирилди. У Кубок ўйинигача қайтадими?

- Улгуради. Аммо 14 октябрдаги баҳсни ўтказиб юборади. Бунақаси иккинчи марта содир бўляпти. Демак, Кожосиз ўйнаймиз.

- "Динамо"ни Суперлигага чиққани билан табрикласак бўладими? Вазифа неча фоизга бажарилди?

- Сўнгги қадамни ташлаб, "Ғиждувон"ни мағлуб этишимиз керак. Ҳозир Суперлигага чиқдик дея олмайман. Имкониятларимиз ошди. Афсуски, бу ўйинни кўпчилик ўтказиб юборади.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика